«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести

ЙҲҚ тестидаги «Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусига оид 51 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.

Мавзуни машқ қилиш

51 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади

Мавзуни машқ қилиш

Бу мавзу саволлари тестнинг 37 та билетида учрайди, улардан 9 тасида расм бор.

Мавзу саволлари

  1. Қайси ҳолатда эгри йўлда ҳаракатланаётган автомобил турғунлиги таъминланган?Узатма уланган ҳолатда
  2. Автомобилнинг қайси ғилдираги «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил?Орқа ғилдираклар
  3. Сиз баландликда светофорнинг рухсат берувчи ишорасини кутиб тўхтадингиз. Бунда автомобильни жойида тўхтаб туришнинг энг яхши усули:Тўхтаб туриш тормози билан
  4. Агар ғилдираклардаги тортиш кучи йўл билан тишлашиш кучидан ортиқ бўлса:Етакчи ғилдираклар ўрнидан жимлай айланади
  5. Кўрсатилган автоцистерналардан қайси бири бурилишда ағдарилиб кетиш хавфи камроқ, турғунроқ?Суюқлик билан тўлиқ тўлдирилгани
  6. Ҳайдовчи тормозланишда бошланган автомобилнинг сирпаниб кетишини тўхтатиш учун бажариши керак:Бошланган тормозлашни тугатиш
  7. Автомобилнинг ён томонга сирпаниб кетиши нима сабабдан рўй бериши мумкин?Барча санаб ўтилган ҳолларда
  8. Ҳайдовчи орқа ғилдираклари етакчи бўлган автомобилнинг орқа ўқи сирпаниб кетиши бошланганида тўхтатиш учун нима қилиши керак?Бошқарув рулини сирпаниш бошланаётган томонга буриш
  9. Сирпанчиқ йўлда орқа етакчи автомобил учун тормозлашнинг қайси усули хавфсиз тўхташни таъминлайди?Улагични узмасдан тормоз тепкисини кўплаб марта узуқ-узуқ босиш ва қўйиб юбориш
  10. Қайси ҳолда автомобилнинг ағдарилиб кетишига қарши турғунлиги ортади?Оғирлик маркази пастда жойлашганда
  11. Ишчи тормози тўсатдан ишламай қолганда автомобилни қандай тўхтатиш керак?Энг паст узатмага ўтиш, тўхтаб туриш тормози билан тормозлаш. Зарур бўлганда бирон-бир тўсиқдан фойдаланиш
  12. Йўловчиларнинг ва маҳкамланмаган юкнинг шиддат билан олдинга сурилиб кетишига нима сабаб бўлиши мумкин?Фақат кескин тормозлаш
  13. Сирпанчиқ йўлда карбюраторнинг дроссель заслонкасини кескин очиш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?Автомобилнинг ёнга сирпаниб кетишига
  14. Кўрсатилган автомобиллардан қайси бири ағдарилишга қарши турғунроқ?Бўш юк автомобили
  15. Йўл қуруқ бўлганда ғилдирак айланмай, сирпаниб тормозланиш тормоз йўлига қандай таъсир этади?Тормоз йўли ортади
  16. Автомобилнинг қайси ғилдираклари «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил бўлади?Орқа ғилдираклар
  17. Қандай ҳолда марказдан қочирма куч бурилишда камаяди?Ҳаракат тезлиги пасайганда
  18. Бурилишда ҳаракат қилганда автопоезднинг тиркамаси силжийдими?Бурилиш марказига силжийди
  19. Қуруқ йўлда дарҳол тўхташ учун нима қилиш лозим?Тормоз педалини улагични ажратмасдан босиш
  20. Ҳайдовчи автопоезд ҳаракатининг энг кенг бўлагини аниқлашда нимани ҳисобга олиши керак?Кенглиги бўйича транспорт воситасининг ўлчамларини, шунингдек тиркаманинг чайқалишини ҳамда унинг бурилиш марказига силжишини
  21. Ҳайдовчи автопоездни тормозлашнинг қайси қоидаларига риоя қилиши керак?Олдиндан тезликни камайтириш, улагични ажратмай, бир текис тормозлаш
  22. Сирпанчиқ йўлда ҳаракатланаётганда карбюраторнинг дроссел заслонкасини бирданига очиш хавфи нимадан иборат?Автомобилнинг ёнга сирпаниши вужудга келиши мумкин
  23. Сирпанчиқ йўлда тормозлардан қандай фойдаланиш керак?Улагични ажратмай туриб секин тормоз бериши ва бошқарув рулининг кескин бурилишига йўл қўймаслиги
  24. Чуқур кечувдан ўтгач, ҳайдовчи нима қилиши шарт?Қисқа масофа оралиғида тормоз тепкисини бир неча бор босиб тормоз механизми фрикцион устқопламаларини қуритиши
  25. Қиш вақтида орқа етакчи кўприкли автомобилда чуқур бўлиб қолган ғилдирак изидан қандай чиқиш мумкин?Унча катта бўлмаган тезлиқда чиқиш, биринчи галда бошқарув чамбарагини чиқиш томоннинг рўпарасига, кейин эса чиқиш томонига шиддат билан буриш керак
  26. Сирпанчиқ йўлда юргизгич билан тормозлашни қўллаш орқа узатмали автомобил учун:Автомобилнинг турғунлигини оширади
  27. Санаб ўтилган шароитлардан қай бирида автомобиллар ва автопоездлардан фойдаланиш тақиқланади?Гидравлик тормоз тизимининг зичлиги бузилганда
  28. Автомобил ҳаракатланаётганда кутилмаганда шинаси ёрилиб кетса, ҳайдовчи нима қилиши зарур?Рул чамбарагини ушлаб туриш, тўғри чизиқда ҳаракатни сақлаш, тезликни камайтириш ва тўхтатиш
  29. Ўнг ва чап ғилдиракларининг шиналари турлича ейилган автомобилга тормоз бериш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?Автомобилнинг ағдарилиб кетиши мумкин даражада сирпаниб кетишига
  30. Автомобил ҳайдовчиси тормоз педалини босганда сирпаниб кетишнинг хавфли оқибатларини олдини олиш учун мажбур:Бошланган тормоз беришни тўхтатишга
  31. Йўл бурилишларида автомобилнинг марказдан қочирма кучи қандай ҳолларда ошади?Ҳаракат тезлиги ортиши билан
  32. Ишқаланиш коэффициентига шиналарнинг сийқаланиб кетган протектори қандай таъсир қилади?Ишқаланиш коэффициенти камаяди
  33. Тик чўзилган қияликларда ажратилган узатма билан автомобилни узоқ тормозлашнинг қандай хавфи бор?Тормоз қизийди ва ишдан чиқади
  34. Тоғ йўлларининг тик қияликларидан тушишда ғилдиратишдан фойдаланишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  35. Йўлнинг сирпанчиқ қисмида руль чамбарагини кескин бурганда ҳосил бўладиган сирпанишнинг олдини олиш учун ҳайдовчи қандай эҳтиёт чораларини кўриши керак?Руль чамбарагини зудлик билан сирпанаётган томонга буриш ва тезда автомобилни ҳаракат йўналишини тўғрилаб олиш
  36. Агар автомобиль антиблокировкали (АБС) тормоз тизими билан жиҳозланган бўлса кескин тормоз беришни қандай амалга ошириш керак?Тормоз тепкисини охиригача босиш ва автомобилни тўлиқ тўхтагунча тепкини қўйиб юбормаслик
  37. Қандай ҳолларда йўлнинг бурилиш қисмларида енгил автомобил ағдарилишга қарши турғунроқ?Юксиз ва йўловчиларсиз
  38. Биринчи узатмада узоқ тезланишда юриш ёқилғи сарфига қандай таъсир этади?Ёқилғи сарфи ортади
  39. Йўлнинг кескин бурилишида юзага келадиган сирпанишнинг олдини олиш учун ҳайдовчи нима қилиши керак?Бурилишдан олдин тезликни камайтириш, керак бўлса узатмалар пағонасини пасайтириш, бурилишдан ўтаётганда тезликни оширмаслик ва автомобилни кескин…
  40. Тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда енгил автомобилни тормоз йўли қандай ўзгаради?Тормоз йўли узаяди
  41. Куннинг қоронғу вақтида ва булутли об-ҳавода рўпарадан келаётган автомобил тезлиги қандай туюлади?Аслидагидан кам тезликда туюлади
  42. Санаб ўтилган қайси ҳолларда ҳайдовчи орқадаги вазиятни эътиборга олиши керак?Ҳар қандай тормозлашда
  43. Автомобилнинг антиблокировка тизими (АБС) бурилишда сирпаниш ва ёнга силжишни олдини оладими?Автомобилнинг сирпаниш ва ёнга томонга сирпанишини олдини олмайди
  44. 90 км/соат тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда қанча масофани босиб ўтади?25 м
  45. Транспорт воситаси қияликда жойидан қўзғалишда тўхтаб туриш тормоз дастагини қай вақтда туширишни бошлаш керак?Ҳаракатни бошлаш билан бир вақтда
  46. Енгил автомобилнинг тормоз йўли тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда қандай ўзгаради?Ортади
  47. Ғилдиракларни йўл билан илашиши йўқолганда (кучли ёмғир, сел ёки сув тошган йўл қисмлари) ҳайдовчи:Двигател билан тормозлаш орқали тезликни камайтириши лозим
  48. Автомобилнинг антиблокировка тизими (АБС) бурилишда сирпаниш ва ёнга силжишни олдини оладими?Автомобилнинг сирпаниш ва ёнга томонга сирпанишини олдини олмайди
  49. Йўлнинг хавфли бурилишларида олдинги узатмали автомобилнинг орқа ўқи ён томонга сирпанганда сиз қандай ҳаракат қиласиз?Газ педалини оҳиста босиб, автомобилни рул чамбарагини тўғрилаб, автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз
  50. Агар автомобилнинг ўнг ғилдираклари нам қопламали йўл ёқасига чиқиб қолса, тавсия этилади:Автомобилни тормозламасдан йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш
  51. Ушбу таниқлик белгиларидан қайси бири ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилади?Барчаси

Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари

Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:

«Хавфсизлик ва ёрдам» бўлимидаги бошқа мавзулар

Кўп бериладиган саволлар

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусида нечта савол бор?

ЙҲҚ тестида «Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусига 51 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?

«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.

Қўнғироқ қилиш