Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 23-билет, 11-савол
Автомобилнинг қайси ғилдираги «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил?
Жавоб вариантлари
- Орқа ғилдираклар✓ Тўғри жавоб
- Олдинги ғилдираклар
Изоҳ
Инерсия кучи таъсири остида тормозлаш вақтида ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши рўй беради. Олд ўққа нисбатан оғирлик кўпаяди, орқа ўққа нисбатан камаяди. Тормозлаш суръати қанчалик баланд бўлса, ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши сезиларлироқ бўлади. Орқа ўқдан оғирлик камайиши билан ғилдиракни йўлга босувчи куч камаяди, шу сабабли ғилдиракнинг сирғаниши ( айланмасдан силжиши ) ва автомобилнинг сурулиб кетиши эҳтимоли юзага келади. Олд ўқда оғирлик кўпайиши ғилдиракни йўлга босиш кучини кўпайтиради, шу сабабли, сирғалиш эҳтимоли камаяди.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Сиз баландликда светофорнинг рухсат берувчи ишорасини кутиб тўхтадингиз. Бунда автомобильни жойида тўхтаб туришнинг энг яхши усули:
- Агар ғилдираклардаги тортиш кучи йўл билан тишлашиш кучидан ортиқ бўлса:
- Кўрсатилган автоцистерналардан қайси бири бурилишда ағдарилиб кетиш хавфи камроқ, турғунроқ?
- Ҳайдовчи тормозланишда бошланган автомобилнинг сирпаниб кетишини тўхтатиш учун бажариши керак:
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.