Тошкентда автомактаб. «Б» тоифаси гувоҳномаси 2,5 ойда

«Светофор» автомактаби Тошкентда, бош офис: Амир Темур шоҳ кўчаси, 47. Б тоифаси бўйича тўлиқ курс механикада: 6 500 000 сўм, 2,5 ой; автоматда ҳайдамоқчи бўлганлар учун қўшимча машғулотлар бор. Имтиҳонлар марказда, давлат божи ва тиббий маълумотнома алоҳида тўланади.

6 500 000 сўм
тўлиқ курс, нарх ўзгармас
2,5 ой
биринчи дарсдан имтиҳонгача
Б тоифаси
механикада ўқитиш
Гуруҳлар мунтазам бошланади — санани администратор айтади
svetofor автомактабининг ўқув автомобили инструктор ва ўқувчи билан Тошкент кўчасида

Автомактабда ўқиш қанча туради

Права олиш нархи — Б тоифа бўйича тўлиқ курс учун 6 500 000 сўм. Нарх ўзгармас, қўшимча тўловларсиз.

6 500 000 сўм
тўлиқ курс учун — 2,5 ой, Б тоифаси
Бўлиб тўлаш
Банксиз ва фоизсиз, якуний нарх ўзгармайди — 6 500 000 сўм. 1-вариант: бошида 3 000 000 сўм ва бир ойдан кейин 3 500 000 сўм. 2-вариант: бошида 2 000 000 сўм, бир ойдан кейин 2 000 000 сўм ва яна 15–20 кундан кейин 2 500 000 сўм.
Нималар киради
  • Назария — ЙҲҚ бўйича тўлиқ курс, онлайн формат ҳам бор
  • Майдончада ва шаҳарда амалиёт
  • Ўқув машиналари — механикадаги Chevrolet Cobalt, дублёр педаллари билан
  • Ўқув материаллари ва ЙҲҚ тестларига кириш
  • Ички имтиҳонлар — назария ва ҳайдаш
  • Давлат имтиҳонигача кузатиб бориш
Нималар кирмайди: имтиҳон марказидаги имтиҳонлар тўлови, гувоҳнома учун давлат божи ва тиббий маълумотнома — алоҳида тўланади.
Эрталабки ва кечки гуруҳлар· Назария онлайн ёки офлайн· Нарх ўзгармас — қўшимча тўловсиз· Ҳужжатларда ёрдам

Нархлар ҳақида батафсил →

Алоҳида хизматлар

Тошкент бўйлаб 10 та филиал

Уйингиз ёки иш жойингизга яқин жойда ўқинг — мактаб филиали шаҳарнинг деярли ҳар бир туманида бор.

тумани
тумани
тумани
тумани
тумани
тумани
тумани
тумани
Қўнғироқ қилинг — энг яқин филиал манзилини айтамиз: +998 90 112-14-14 · Мўлжаллари билан барча филиаллар

Б тоифа ҳайдовчилик гувоҳномаси: назариядан имтиҳонгача

Машина ҳайдашни ўрганиш уч босқичда ўтади: назария, майдонча, шаҳар ва имтиҳон. Амалиёт инструктор билан якка тартибда ўтади.

Автомактабнинг назария синфи: парталар, ЙҲҚ плакатлари ва проектор
Назария

ЙҲҚ, билетлар ва йўл вазиятлари таҳлили. Дарслар синфда ёки онлайн — сизга қулай тарзда.

Автомактабнинг автодроми: белгилар ва конуслар
Майдонча

Ўз автодромимиз: старт, парковка, эстакада. Илк соатлар — шаҳар тирбандлигисиз.

Битирувчилар имтиҳон маркази олдида ҳужжатлар билан
Шаҳар ва имтиҳон

Имтиҳон маршрутларига яқин йўллар. Ички имтиҳон ва давлат имтиҳонида кузатув.

ЙҲҚ ни қанчалик билишингизни текширинг: бепул тест — 64 та билет, мавзулар ва имтиҳон режими, 25 дақиқада 20 та савол.

Тестни бошлаш

Бепул видеокурс: 43 та ЙҲҚ дарси — белгилардан имтиҳонгача, ҳар бир мавзу бўйича машқ билан.

Дарсларни кўриш

Механика ва автоматда қўшимча машғулотлар

Ўқитиш ва имтиҳон механикада ўтади: Ўзбекистонда гувоҳнома узатмалар қутиси турига қараб ажратилмайди, амалий имтиҳон эса механикада топширилади. Автоматда ҳайдамоқчи бўлсангиз, қўшимча машғулотлар олиш мумкин.

Механика

Асосий ўқитиш. Курс 6 500 000 сўм, 2,5 ой. Ўқиш ва имтиҳон механикада ўтади.

Кимга мос
  • Б тоифа гувоҳномасини олмоқчи бўлган ҳар кимга
  • Исталган машинани ишонч билан ҳайдашни хоҳловчиларга — ўзининг, оилавий ёки ишдаги
  • Имтиҳонга тайёрланаётганларга: у механикада топширилади
Автомат

Хоҳишга кўра қўшимча машғулотлар — автоматда ҳайдайдиганлар ва механикадан кейин ўрганиб олмоқчи бўлганлар учун: дебрияж шарт эмас, диққат йўлга қаратилади.

Кимга мос
  • Автоматда ҳайдашни режалаштираётганларга
  • Механикадан кейин автоматга ўрганиб олмоқчи бўлганларга
  • Шартлар ва нарх — администратордан

Асосий курс механикада: 6 500 000 сўм, 2,5 ой. Автоматдаги қўшимча машғулотлар шартларини администратордан аниқланг.

Қўнғироқ қилиш

Ўқиш жадвали

Дарслар ҳафтасига уч марта, кунига битта 1,5 соатлик дарс.
Тўлиқ курс — 2,5 ой, назарияни онлайн ўтиш мумкин.

Ду · Чо · Жу ёки Се · Пай · Ша
смена 1
07:00–08:30
смена 2
08:30–10:00
смена 3
10:00–11:30
смена 4
11:30–13:00
смена 5
13:00–14:30
смена 6
14:30–16:00
смена 7
16:00–17:30
смена 8
17:30–19:00
смена 9
19:00–20:30
смена 10
20:30–22:00

Энг яқин гуруҳлар

  • 2026-йил 27-ноябрь · Миробод тумани · 19:30 · рус тилида

Бошқа саналар ва филиаллар — телефон орқали ёки аризада.

Янгиланган: 22.11.2026

Сменага ёзилиш

Автодром, синфлар ва жиҳозлар

Ҳаммаси ўзимизники: автодром, тест маркази, назария синфлари ва ҳайдаш симулятори.

Ўқув марказидаги ҳайдаш симулятори
Ҳайдаш симуляториИлк кўникмалар — ўқув марказидан чиқмасдан.
ЙҲҚ имтиҳонига тайёргарлик учун тест маркази
Тест марказиИмтиҳон олдидан билимингизни чекловсиз текширинг.
ЙҲҚ плакатлари, парталар ва проектор билан жиҳозланган иккинчи назария синфи
Яна бир синфЙҲҚ плакатлари, парталар ва проектор.
ЙҲҚ бўйича кўргазмали қўлланмалар билан жиҳозланган назария синфи
Назария синфиКўргазмали қўлланмалар, эрталабки ва кечки гуруҳлар.

Ўқишга кириш учун ҳужжатлар

Жами учта ҳужжат. Йиғишга вақтингиз бўлмаса — келинг, расмийлаштиришда ёрдам берамиз.

01
Тиббий маълумотнома

Соғлиқ ҳолати ҳақида 083-шакл.

02
Паспорт ёки ID-карта нусхаси

Суратли саҳифа ёки ID-картанинг иккала томони.

03
3×4 сурат

Тўртта дона, мат ёки ялтироқ.

Кўп бериладиган саволлар

Ўқиш қанча давом этади?

2,5 ой: назария, майдонча, шаҳар ва имтиҳон. Гуруҳлар мунтазам бошланади — энг яқин бошланиш санасини администратор айтади.

Неча ёшдан ўқиш мумкин?

Б тоифа гувоҳномаси 18 ёшдан берилади. Ёш ўқиш тугаган пайтдаги ҳолатга қараб ҳисобланади, шунинг учун курсни бироз олдинроқ бошлаш мумкин — қайси санадан бошлашни айтиб берамиз.

Бўлиб тўлаш мумкинми?

Ҳа, курсни бўлиб тўлаш мумкин — банксиз ва фоизсиз, якуний нарх 6 500 000 сўм бўлиб қолади. 1-вариант: ўқиш бошида 3 000 000 сўм ва бошлангандан бир ой кейин яна 3 500 000 сўм. 2-вариант: бошида 2 000 000 сўм, бир ойдан кейин 2 000 000 сўм ва яна 15–20 кундан кейин 2 500 000 сўм.

Биринчи марта топшира олмасам-чи?

Қайта топширишга тайёрлаймиз: хатоларни таҳлил қиламиз ва керакли мавзулар бўйича қўшимча дарслар қўшамиз. Натижагача ёнингиздамиз.

Тиббий маълумотнома керакми?

Ҳа, 083 шаклдаги тиббий маълумотнома ўқишни бошлаш ва имтиҳонга кириш учун керак. Кўрик битта тиббиёт муассасасида, одатда 1–3 кунда ўтказилади. Қаерда расмийлаштиришни айтиб берамиз.

Права олиш нархи қанча?

Б тоифа бўйича тўлиқ курс — 6 500 000 сўм, 2,5 ой. Нарх ўзгармас. Имтиҳонлар тўлови, давлат божи ва тиббий маълумотнома алоҳида тўланади. Курсни бўлиб тўлаш мумкин: банксиз ва фоизсиз, икки вариант (3 + 3,5 млн ёки 2 + 2 + 2,5 млн сўм).

Автоматда ҳайдашни ўрганиш мумкинми?

Асосий ўқитиш ва имтиҳон механикада ўтади — курс 6 500 000 сўм, 2,5 ой. Автоматда ҳайдайдиганлар учун автоматда қўшимча машғулотлар бор. Шартларини администратордан аниқланг.

Аёллар гуруҳлари борми?

Ҳа. Мактабда аёллар гуруҳлари бор: назариядан аёл ўқитувчи дарс беради, ҳайдашни аёл инструкторлар ўргатади.

Автомактабда канча укилади?

Автомактабда Б тоифа буйича тулик курс 2,5 ой давом этади. Назария онлайн хам булиши мумкин, амалиёт автодромда ва шахарда утади.

Автомактаб нархи канча?

Тулик курс — 6 500 000 сум, нарх узгармайди. Имтихонлар тулови, давлат божи ва тиббий маълумотнома алохида тулланади. Курсни булиб тулаш мумкин.

Права олиш учун нима килиш керак?

Б тоифа хайдовчилик гувохномасини олиш учун автомактабда машина хайдашни урганиш, ички ва давлат имтихонини топшириш керак. Автомактаб нархлари: тулик курс 6 500 000 сум, нарх узгармайди. Ёзилиш учун +998 90 112-14-14 раками буйича кунгирок килинг.

Ўзбек тилида дарслар борми?

Ҳа, назария ҳам, амалиёт ҳам ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Гуруҳ тилини ёзилиш пайтида танлайсиз.

2026-йилда автомактабда назарияни ўқиш шартми?

2026-йил 1-февралдан А ва Б тоифалари учун автомактабда назария дарсларига қатнаш мажбурий эмас: қоидаларни ўзингиз ўрганишингиз мумкин, лекин назарий имтиҳон барибир топширилади, автомактабдаги амалиёт эса мажбурий бўлиб қолади. «Светофор»да назария курсга киради (онлайн шакли ҳам бор); фақат назария керак бўлганлар учун экспресс-курс — 700 000 сўм бор.

Автомактабсиз права олиш мумкинми?

Тўлиқ автомактабсиз мумкин эмас: амалий ўқишни автомактабда ўтиш шарт, назарияни эса 2026-йил 1-февралдан ўзингиз ўрганишингиз мумкин. Кейин иккала имтиҳон имтиҳон марказида топширилади. Батафсил: автомактабсиз права олиш мумкинми мақоласи.

Имтиҳон марказида имтиҳон қанча туради?

Имтиҳонлар алоҳида тўланади ва курс нархига кирмайди. 2026-йил 6-январдан назария 1 500 000 сўм, амалиёт 1 500 000 сўм, қайта топшириш ҳар бир имтиҳон учун 1 600 000 сўм (spot.uz, 2026-йил 7-январь). Марказ тарифи ўзгариши мумкин. Тўлиқ ҳисоб — «Светофор» автомактаби нархлари саҳифасида.

Дарслар қаерда ўтади?

Мактабнинг бош офиси — Амир Темур шоҳ кўчаси, 47-уй (Миробод тумани), офис саҳифаси. Амалиёт мактабнинг ўз автодромида (Чилонзор тумани, мўлжал — Арнасой кўчаси, собиқ Пионерская кўчаси) ва шаҳарда ўтади. Барча 10 та филиал туманлар бўйича — «Филиаллар» саҳифасида; сизга энг яқин жой манзилини администратор +998 90 112-14-14 рақами орқали айтади.

Қайси машинада ўргатилади?

Ўқитиш ва амалий имтиҳон механикада ўтади; ўқув машиналари — механик узатмали Chevrolet Cobalt, дублёр педаллари билан. Кейинчалик автоматда ҳайдамоқчи бўлганлар учун автоматда қўшимча машғулотлар бор (шартлари — администратордан).

Битирувчиларимиз ва фикрлар

Ўқувчиларимизнинг имтиҳондан кейинги ҳақиқий суратлари ва хабарлари.

Автомактаб битирувчилари гуруҳи Тошкент имтиҳон маркази биноси олдида ҳужжатлар билан
Тошкент имтиҳон марказида имтиҳон топширган битирувчилар
Ўқувчининг имтиҳондан кейинги миннатдорчилик хабарлари скриншоти (Телеграм)
Ўқувчининг Телеграмдаги миннатдорчилик хабари
Ўқувчиларнинг Телеграм ва Инстаграмдаги миннатдорчилик ва имтиҳон натижаси ҳақидаги хабарлари скриншоти
Ўқувчиларнинг Телеграм ва Инстаграмдаги хабарлари, бирида 20/20 натижа
Google Харитадаги шарҳлар Yandex Харитадаги шарҳлар

Мактаб ҳақида

«Светофор» — Тошкентдаги автомактаб, юридик шахс — «AVTOMAKTAB SVETOFOR» МЧЖ. Б тоифа ҳайдовчиларини механикада тайёрлаймиз (хоҳишга кўра автоматда қўшимча машғулотлар): назария синфда ёки онлайн, амалиёт ўз автодромимизда ва шаҳарда. Тўлиқ курс 6 500 000 сўм — нарх ўзгармас, бўлиб тўлаш мумкин. Аёллар гуруҳлари бор: назарияни аёл ўқитувчи ўтади, ҳайдашни аёл инструкторлар ўргатади. Сизга энг яқин филиал манзилини телефон орқали айтамиз.

Тошкентда Амир Темур шоҳ кўчаси, 47-уйдаги «АВТОМАКТАБ» пештоқли бино
Бош офис: Амир Темур шоҳ кўчаси, 47
Юридик шахс
«AVTOMAKTAB SVETOFOR» МЧЖ, СТИР 313247998
Директор
Мубин Шаҳобов
Юридик манзил
Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Мовароуннаҳр МФЙ, Амир Темур шоҳ кўчаси, 47-уйМактабнинг бош офиси ҳам шу ерда.
Офиснинг иш вақти
Ҳар куни 07:00–22:00
Филиаллар
Тошкент туманларида 10 та филиал; энг яқинининг манзилини телефон орқали айтамиз
Автодром
Ўзимизники
Ўқиш муддати
2,5 ой, Б тоифаси (механикада ўқитиш)
Нарх
6 500 000 сўм, нарх ўзгармас; бўлиб тўлаш мумкин
Алоқа
+998 90 112-14-14 · Телеграм · Инстаграм · Ютуб · Телеграм-канал

Алоқа

+998 90 112-14-14
Филиаллар Тошкентнинг 10 та туманида — энг яқинининг манзилини телефон орқали айтамиз.
Иш вақти: ҳар куни, 07:00–22:00

Ариза қолдиринг

Иш куни давомида қўнғироқ қиламиз, энг яқин гуруҳ ҳақида айтамиз ва саволларга жавоб берамиз.

Қулай вақт
Спам йўқ — фақат битта ишга оид қўнғироқ.
Қўнғироқ қилиш