Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 60-билет, 9-савол

Ўнг ва чап ғилдиракларининг шиналари турлича ейилган автомобилга тормоз бериш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?

Жавоб вариантлари

  1. Автомобилнинг ағдарилиб кетиши мумкин даражада сирпаниб кетишига✓ Тўғри жавоб
  2. Нақш изларининг кўчиб кетишига
  3. Тормоз барабанларининг қизиб кетишига

Изоҳ

Бир ўқда ўрнатилган (чап ва ўнг) шиналар нақшининг устки шакли ва унинг ёйилганлик даражаси барча ҳолларда бир хил бўлиши лозим, чунки бу ҳол тормозланаётганда автомобилнинг мувозанатини таъминловчи шартлардан бири ҳисобланади. Ушбу тартиб инобатга олинмаса, тормозланиш вақтида ҳар хил тормоз кучлари юзага келиб, мувозанатни йўқотишга олиб келувчи ҳолларни вужудга келтиради. Автомобилнинг ейилган шина нақши томони олдинга интилиб, акс томони орқада қолади. Бу ҳолда автомобил бир томонга силжиб, мақбул бўлмаган шароитларда мувозанатини йўқотиб, ағдарилиши мумкин.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш