Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 45-билет, 13-савол
Агар автомобиль антиблокировкали (АБС) тормоз тизими билан жиҳозланган бўлса кескин тормоз беришни қандай амалга ошириш керак?
Жавоб вариантлари
- Тормоз тепкисини узиб-узиб босиш йўли билан
- Тормоз тепкисини охиригача босиш ва автомобилни тўлиқ тўхтагунча тепкини қўйиб юбормаслик✓ Тўғри жавоб
- Тўхтаб туриш тормози тизимини қўллаш йўли билан
Изоҳ
Автомобил антиблокировкали тормоз тизими (АБС) билан жиҳозланган бўлса, ғилдиракларнинг қатнов қисми қопламаси билан илашишининг назорати шу тизимга юклатилган. Шунинг учун кескин тўхташда тормоз тепкисини охиригача босиб, автомобил тўлиқ тўхтагунча қўйиб юбормаслик керак.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қандай ҳолларда йўлнинг бурилиш қисмларида енгил автомобил ағдарилишга қарши турғунроқ?
- Биринчи узатмада узоқ тезланишда юриш ёқилғи сарфига қандай таъсир этади?
- Йўлнинг кескин бурилишида юзага келадиган сирпанишнинг олдини олиш учун ҳайдовчи нима қилиши керак?
- Тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда енгил автомобилни тормоз йўли қандай ўзгаради?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.