«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести

ЙҲҚ тестидаги «Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2» мавзусига оид 23 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.

Мавзуни машқ қилиш

23 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади

Мавзуни машқ қилиш

Бу мавзу саволлари тестнинг 21 та билетида учрайди, улардан 2 тасида расм бор.

Мавзу саволлари

  1. Узоқ давом этадиган кенг равон йўлда автомобилни юқори тезликда бошқарганда ҳайдовчига тезлик қандай қабул қилинади?Аслидагидан секин ҳаракатланаётганга ўхшайди
  2. Йўлнинг қандай қисмида ҳаракатланганда кучли ёнлама шамол хавфи ортади?Йўлнинг ёпиқ қисмидан очик қисмига чиқишда
  3. Ёқилғи билан таъминлаш тепкисини кескин тезликни ошириш учун босаётганда, автомобил сирпанишни бошласа, ҳайдовчи қандай ҳаракат қилиши керак?Тепкига таъсир этувчи кучни камайтириш
  4. Қуруқ об-ҳаво шароитида асфалт-бетон қопламали йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ёмғир томчилаб қолганда нима қилиши керак?Тезликни камайтириш ва эҳтиёт бўлиши керак
  5. Автомобилни қандай бошқариш усули ёнилғи сарфини тежайди?Оҳиста тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан
  6. Йўлнинг қияликларида қисқа муддатга тўхтаган механик узатмали автомобилни жойидан тўсатдан ҳаракатланиб кетишини олдини олиш учун:Тўхтаб туриш тормозидан фойдаланиш лозим
  7. Ғилдиракларни йўл билан илашиши йўқолганда (кучли ёмғир, сел ёки сув тошган йўл қисмлари) ҳайдовчи:Двигател билан тормозлаш орқали тезликни камайтириши лозим
  8. Автомобилни қандай бошқариш усули ёнилғи сарфини тежайди?Оҳиста (равон) тезланиш ва оҳиста секинлашиш билан
  9. Енгил автомобил тиркамаси бурилишда қандай траектория бўйича ҳаракатланади?Бурилиш марказига нисбатан автомобил траекториясидан ичкарида
  10. Тормоз йўли деб нимага айтилади?Ҳайдовчи тормоз тепкисини босгандан то автомобил тўлиқ тўхтагунча босиб ўтилган масофа
  11. Тезлик ортиши билан ҳайдовчининг кўриш майдони қандай ўзгаради?Тораяди
  12. Ҳайдовчининг ўртача реаксия вақти деб қабул қилинган:Тахминан 1 сония
  13. Йўлнинг хавфли бурилишларида олдинги узатмали автомобилнинг орқа ўқи ён томонга сирпанганда сиз қандай ҳаракат қиласиз?Газ педалини оҳиста босиб автомобилни рул чамбарагини тўғрилаб автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз
  14. Агар автомобилнинг ўнг ғилдираклари нам қопламали йўл ёқасига чиқиб қолса, тавсия этилади?Автомобилни тормозламасдан йўлнинг қатнов қисмига оҳиста равон буриш
  15. Тик нишабликларда двигател билан тормозлашда қияликка нисбатан қандай узатма танланади?Нишаблик қанча қийин бўлса узатма пағонаси шунча паст танланади
  16. Агар автомобилнинг ўнг ғилдираклари нам қопламали йўл ёқасига чиқиб қолса, тавсия этилади:Автомобилни тормозламасдан йўлнинг ҳаракат қисмига оҳиста равон буриш
  17. Автомобилнинг антиблокировка тизими (АБС) бурилишда сирпаниш ва ёнга силжишни олдини оладими?Автомобилнинг сирпаниш ва ёнга томонга сирпанишини олдини олмайди
  18. Енгил автомобил бурилишда ағдарилиб кетишга қарши турғунроқ:Йўловчисиз ва юксиз
  19. 108 км/с тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда қанча масофани босиб ўтади?30 м
  20. Баландликда йўл четида тўсиқ мавжуд бўлганда тўхтаган автомобилни жойидан ғилдираб кетишини олдини олиш учун олдинги ғилдиракларни буриб қўйиш усули қайси жавобда тўғри кўрсатилган:А ва C
  21. Ўнг томондаги ёндош ҳудуддан фойдаланиб қайрилиб олишнинг кўрсатилган қайси усули ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди?Фақат чап томондаги расмда
  22. Сиз тўғри йўлда ҳаракатланаётиб тўсатдан йўлнинг қисман кичик сирпанчиқ қисмига дуч келдингиз. Бунда қандай эҳтиёт чораларини кўрасиз?Ҳаракат йўналишини ва тезликни ўзгартирмасдан эҳтиёткорлик билан ўтиб кетиш
  23. Енгил автомобилнинг тормоз йўли тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда қандай ўзгаради?Ортади

«Хавфсизлик ва ёрдам» бўлимидаги бошқа мавзулар

Кўп бериладиган саволлар

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2» мавзусида нечта савол бор?

ЙҲҚ тестида «Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2» мавзусига 23 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 2» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?

«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.

Қўнғироқ қилиш