Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 40-билет, 15-савол
Автомобилнинг қайси ғилдираклари «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил бўлади?
Жавоб вариантлари
- Олдинги ғилдираклар
- Орқа ғилдираклар✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Инерсия кучи таъсири остида тормозлаш вақтида ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши рўй беради. Олд ўққа нисбатан оғирлик кўпаяди, орқа ўққа нисбатан камаяди. Тормозлаш суръати қанчалик баланд бўлса, ўқларга тушадиган оғирлик қайта тақсимланиши сезиларлироқ бўлади. Орқа ўқдан оғирлик камайиши билан ғилдиракни йўлга босувчи куч камаяди, шу сабабли ғилдиракнинг сирғаниши ( айланмасдан силжиши ) ва автомобилнинг сурулиб кетиши эҳтимоли юзага келади. Олд ўқда оғирлик кўпайиши ғилдиракни йўлга босиш кучини кўпайтиради, шу сабабли, сирғалиш эҳтимоли камаяди.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.