Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 35-билет, 7-савол
Ишчи тормози тўсатдан ишламай қолганда автомобилни қандай тўхтатиш керак?
Жавоб вариантлари
- Энг паст узатмага ўтиш, тўхтаб туриш тормози билан тормозлаш. Зарур бўлганда бирон-бир тўсиқдан фойдаланиш✓ Тўғри жавоб
- Улагични ажратиш ва тўхтаб туриш тормози билан кескин тормозлаш
Изоҳ
Ишлаётган тормознинг бирдан ишдан чиқиши ҳолати аломатлари кўп: автомобил тезлиги, тўхтаб туриш тормозининг ишлаш қобилияти, ҳаракат оқимининг зичлиги, йўл кенглиги, пиёдалар, кўкаламзорлаштирилган жойлар, қурилаётган иморатларнинг зичлиги, қарама-қарши йўналишда келаётган транспорт воситаларининг зичлиги ва бошқалар. Шунингдек, кўпгина тўхтамларга келиш мумкин. "Тормоз ишламай қолганда нима қилиш керак?"деган саволга барча ҳолатларга тўғри келадиган жавоб бериб бўлмайди. Шундай қилиб, хавфли вазиятда энг асосий нарса бу: ўзига ишониш ва осойишталикни сақлаш; келиб чиққан ҳолатни тезда баҳолаш; инсон ҳаётига хавф-хатар солмайдиган ва зиён етказмайдиган қарор қабул қилиш ва қабул қилинган қарорни амалга ошираётган вақтда вазиятнинг ўзгариши натижасида тактикани ўзгартиришга тайёр туриш.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Йўловчиларнинг ва маҳкамланмаган юкнинг шиддат билан олдинга сурилиб кетишига нима сабаб бўлиши мумкин?
- Сирпанчиқ йўлда карбюраторнинг дроссель заслонкасини кескин очиш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?
- Кўрсатилган автомобиллардан қайси бири ағдарилишга қарши турғунроқ?
- Йўл қуруқ бўлганда ғилдирак айланмай, сирпаниб тормозланиш тормоз йўлига қандай таъсир этади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.