Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 10-билет, 3-савол
Автомобилнинг антиблокировка тизими (АБС) бурилишда сирпаниш ва ёнга силжишни олдини оладими?
Жавоб вариантлари
- Автомобилни фақат сирпаниш эҳтимолининг олдини олади
- Автомобилни фақат ёнга силжиш эҳтимолининг олдини олади
- Автомобилнинг сирпаниш ва ёнга томонга сирпанишини олдини олмайди✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Бурилиш пайтида, транспорт воситасига марказдан қочма куч таъсир қилади, тезликни ошиши билан бу куч ҳам ошиб, транспорт воситасини йўл эгрилигининг ташқи томонига йўналтиришга мойилдир. Бурилишдан ўтаётганда транспорт воситасининг сирпаниши ёки сурилиб кетиши юқори тезликдан, тормозлашдан ёки ғилдиракларнинг ишқаланиш коэффисиэнтининг камлигидан келиб чиқади. Ғилдиракларнинг сирпаниб тормозлашга қарши тизими тормозланганда ғилдиракларни бирданига тўхтаб, қотиб қолишини олдини олиш учун хизмат қилади, у сирпаниш ёки сурилиб кетиш эҳтимолини камайтириши мумкин, аммо уларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини истисно қилмайди.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- 90 км/соат тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда қанча масофани босиб ўтади?
- Транспорт воситаси қияликда жойидан қўзғалишда тўхтаб туриш тормоз дастагини қай вақтда туширишни бошлаш керак?
- Енгил автомобилнинг тормоз йўли тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда қандай ўзгаради?
- Ғилдиракларни йўл билан илашиши йўқолганда (кучли ёмғир, сел ёки сув тошган йўл қисмлари) ҳайдовчи:
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.