Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 35-билет, 13-савол
Сиз баландликда светофорнинг рухсат берувчи ишорасини кутиб тўхтадингиз. Бунда автомобильни жойида тўхтаб туришнинг энг яхши усули:
Жавоб вариантлари
- Тўхтаб туриш тормози билан✓ Тўғри жавоб
- Ишчи тормоз билан
- Биринчи узатма уланган ҳолда улагични жойдан жимлай айлантириш ҳисобига
- Юргизгич ўчирилиб, паст узатма уланган ҳолда
Изоҳ
Ишчи (асосий) тормоз автомобил ҳаракатланиши вақтида доимий фойдаланишга мўлжалланган ва ҳайдовчига автомобил ҳаракатини ҳар хил интенсивликда секинлаштириш ёки уни тўхтатиш учун хизмат қилади. Тўхтаб туриш тормози автомобилни узоқ муддатли тўхташ ёки тўхтаб туриш вақтида ўз – ўзидан ҳаракатланиб кетишидан сақлаб қолиш учун мўлжалланган.
Баландликда светофорнинг рухсат этувчи ишорасини кутиб тўхтаганда, автомобилни жойидан жимлай ушлаб туришнинг энг яхши усули, тўхтаб туриш тормози (“қўл тормози”) ҳисобланади. Чунки, бу автомобилнинг орқага ҳаракатланиб кетишининг хавфини камайтиради.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Агар ғилдираклардаги тортиш кучи йўл билан тишлашиш кучидан ортиқ бўлса:
- Кўрсатилган автоцистерналардан қайси бири бурилишда ағдарилиб кетиш хавфи камроқ, турғунроқ?
- Ҳайдовчи тормозланишда бошланган автомобилнинг сирпаниб кетишини тўхтатиш учун бажариши керак:
- Автомобилнинг ён томонга сирпаниб кетиши нима сабабдан рўй бериши мумкин?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.