Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 3-билет, 3-савол
Қуруқ йўлда дарҳол тўхташ учун нима қилиш лозим?
Жавоб вариантлари
- Улагични ажратиш, шундан кейин дарҳол тормоз педалини босиш
- Тормоз педалини улагични ажратмасдан босиш✓ Тўғри жавоб
- Узатмани алмаштириш ва тормоз педалини кескин босиш
Изоҳ
Кескин тормоз бериш - бу бирдан пайдо бўлган ёки кеч кўриб қолинган тўсиққа келиб урилишининг олдини олиш учун катта интенсивлик (жадаллик) билан тормоз бериш тушунилади. Шу боис, масалан ёш боланинг йўлда бирдан пайдо бўлиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда ҳайдовчи кескин тормоз бериш вақтида ўзини қандай тута олишини билиши лозим. Бунда қуйидаги усуллар мавжуд: рул чамбарагини икки қўлингиз билан маҳкам ушланг, автомобил ғилдиракларини блокировка қилманг, чунки ғилдиракларнинг узунасига сирпаниши тормоз йўлини қисқартирмайди; ҳаракатда тўхтаб туриш тормозини қўлламанг, чунки бу ҳол орқа ғилдиракларнинг сирпанишини кучайтириши мумкин. Тормоз тепкисини қаттиқ (шиддат билан эмас) ва равон, шинанинг йўлга нисбатан илашишига қараб, кучайтириш босиш лозим. Кескин тормоз бериш вақтида ҳам автомобил устидан назоратни йўқотманг.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ҳайдовчи автопоезд ҳаракатининг энг кенг бўлагини аниқлашда нимани ҳисобга олиши керак?
- Ҳайдовчи автопоездни тормозлашнинг қайси қоидаларига риоя қилиши керак?
- Сирпанчиқ йўлда ҳаракатланаётганда карбюраторнинг дроссел заслонкасини бирданига очиш хавфи нимадан иборат?
- Сирпанчиқ йўлда тормозлардан қандай фойдаланиш керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.