Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 2-билет, 12-савол

Йўлнинг кескин бурилишида юзага келадиган сирпанишнинг олдини олиш учун ҳайдовчи нима қилиши керак?

Жавоб вариантлари

  1. Санаб ўтилган иккисига ҳам рухсат этилади
  2. Бурилишдан олдин тезликни камайтириб, автомобилни эркин ҳаракатланиши учун илашма тепкисини босиши
  3. Бурилишдан олдин тезликни камайтириш, керак бўлса узатмалар пағонасини пасайтириш, бурилишдан ўтаётганда тезликни оширмаслик ва автомобилни кескин тормозламаслик✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

Хавфли бурилишда юқори тезлик оқибатида вужудга келадиган марказдан қочирма кучнинг таъсири оқибатида ҳаракатланаётган автомобил ён томонга сурилиб кетиши мумкин. Шунинг учун, ҳайдовчи олдиндан, бурилишнинг радиусига мутаносиб равишда тезликни пасайтириши, зарур ҳолатларда паст узатмага ўтиши, бурилишда эса тезликни кескин оширмасдан ва тормозламасдан ҳаракатни давом эттириши керак. Бурилишларда автомобилни ғилдиратиш автомобил бошқарувини йўқотиш билан баробардир.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш