Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 42-билет, 3-савол

Ҳайдовчи автопоезд ҳаракатининг энг кенг бўлагини аниқлашда нимани ҳисобга олиши керак?

Жавоб вариантлари

  1. Кенглиги бўйича транспорт воситасининг ўлчамларини, шунингдек тиркаманинг чайқалишини ҳамда унинг бурилиш марказига силжишини✓ Тўғри жавоб
  2. Фақат кенглиги бўйича автопоезднинг ўлчамларини

Изоҳ

Якка автомобил бошқаришнинг барча услублари автопоезд учун қўлланилиши мумкин, бироқ унинг катта вазни ва габаритлари (ташқи ўлчами) боис бир қатор хоссалар бор. Автопоезд - бу битта ярим тиркама ёхуд бир ёки бир неча тиркамали шатакчи транспорт воситасидир. Ҳаракат вақтида тиркама доим шатакчи автомобилнинг ҳаракат йўлидан четга силжиб туради ва қувиб ўтиш ҳамда қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат учун хавф-хатар туғдиради. Автопоезднинг манёвр қилиши якка автомобилга нисбатан ёмонроқ. Бурилиш вақтида автопоезд бурилиш маркази томон силжийда ва автопоэз ҳаракат бўлаги кенгайишини ҳайдовчи инобатга олиши лозим.

«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш