Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 25-билет, 2-савол
Ҳайдовчи орқа ғилдираклари етакчи бўлган автомобилнинг орқа ўқи сирпаниб кетиши бошланганида тўхтатиш учун нима қилиши керак?
Жавоб вариантлари
- Бошқарув рулини сирпаниш бошланаётган томонга буриш✓ Тўғри жавоб
- Бошқарув рулини сирпанишга қарама-қарши томонга буриш
- Тормоз тепкисини босиш
Изоҳ
Орқа ўқи етакчи бўлган автомобилларда сирпанчиқ йўлда сирпаниш ҳолати рул чамбарагини бирдан (кескин) буриш натижасида келиб чиқади. Бу ҳолда рул чамбарагини тез, бироқ равонлик билан сурилиш томон буриб, сирпаниш тугашини кутмасдан, рул чамбарагига олдинроқ таъсир этган ҳолда автомобил йўналишини тўғрилаб олиш лозим.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Сирпанчиқ йўлда орқа етакчи автомобил учун тормозлашнинг қайси усули хавфсиз тўхташни таъминлайди?
- Қайси ҳолда автомобилнинг ағдарилиб кетишига қарши турғунлиги ортади?
- Ишчи тормози тўсатдан ишламай қолганда автомобилни қандай тўхтатиш керак?
- Йўловчиларнинг ва маҳкамланмаган юкнинг шиддат билан олдинга сурилиб кетишига нима сабаб бўлиши мумкин?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.