Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 5-билет, 3-савол
Йўловчиларнинг ва маҳкамланмаган юкнинг шиддат билан олдинга сурилиб кетишига нима сабаб бўлиши мумкин?
Жавоб вариантлари
- Тезликни кескин ошириш ва кескин тормозлаш
- Фақат кескин тормозлаш✓ Тўғри жавоб
- Фақат тезликни кескин ошириш
Изоҳ
Ҳайдовчи, йўловчилар ҳамда маҳкамланмаган юк бирдан тормозлаш, тўқнашув ёки автомобилнинг кескин тўхташидан кейин автомобил тўхташидан олдин мавжуд ҳаракат тезлигини сақлаган ҳолда ҳаракатда давом этадилар. Айнан шу вақтда жароҳатларнинг кўпгина қисми бошнинг олд пешонага, кўкрак қисмининг рул чамбараги ва рул колонкасига, тиззанинг асбоблар ўрнатилган шчит қиррасига урилиши натижасида юзага келади. Юк силжиши натижасида автомобил мувозанатини йўқотиб, ағдарилиши мумкин. Шу боис, ҳаракатдан олдин ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлик камарини тақиши, юк маҳкамланиши лозим.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Сирпанчиқ йўлда карбюраторнинг дроссель заслонкасини кескин очиш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?
- Кўрсатилган автомобиллардан қайси бири ағдарилишга қарши турғунроқ?
- Йўл қуруқ бўлганда ғилдирак айланмай, сирпаниб тормозланиш тормоз йўлига қандай таъсир этади?
- Автомобилнинг қайси ғилдираклари «сирпаниб» тормозланишга кўпроқ мойил бўлади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.