«Биринчи тиббий ёрдам» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести
ЙҲҚ тестидаги «Биринчи тиббий ёрдам» мавзусига оид 34 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.
Мавзуни машқ қилиш
34 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади
Бу мавзу саволлари тестнинг 27 та билетида учрайди, улардан 0 тасида расм бор.
Мавзу саволлари
- Умуртқасининг кўкрак қисми шикастланган киши транспортда қандай ташилади?Қаттиқ тахтада орқаси билан ётган ҳолда
- Қўл жароҳатланганда кийим қандай тартибда кийдирилади?Кийим аввал жароҳатланган қўлга, сўнгра соғ қўлга кийдирилади
- Суяк синганда қотириб боғлаш учун нимадан шина сифатида фойдаланиш энг қўлай?Тахта бўлаги
- Шикастланган кишининг ўмров суяги синганда нима қилиш керак?Пахта ёки бинт ўрамасини қўлтиқ соҳасига қўйиб тирсагидан букилган қўлини гавдасига қўшиб бинт билан боғлаш
- Соннинг юмшоқ тўқималари лат еганда биринчи тиббий ёрдам қандай кўрсатилади?Лат еган жойни қаттиқ боғлаш, 15-20 дақиқага муз солинган халта қўйиш. Оёқни юқори кўтариш, тинч қўйиш
- Сон суягининг учдан бирининг пастки қисми синганда жароҳатланган одамни транспортда ташиш учун тахтакач қандай қўйилади?Иккита тахтакач оёқнинг ички ва ташқи томонидан қўйилади. Биттасини оёқ тўпиғидан қўлтиқости чуқуригача, иккинчисини тўпиқдан сонгача
- Тос суяклари синганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?Шикастланганни қаттиқ текис юзага ётқизиш, букилган ва икки томонга керилган тиззаларининг бўғинлари остига ғўла шаклида ўрам қўйиш
- Қон оқишини тўхтатувчи жгут қўл-оёқларга қандай боғланади?Ярадан 10-15 см юқорига
- Автомобилда тиббиёт қутичасини қаерда сақлаш лозим?Тайёрловчи корхона томонидан белгиланган жойларда берк ҳолатда
- Толиқиш ҳайдовчининг диққатига ва эътиборига қандай таъсир қилади?Ҳайдовчининг диққати ва эътибори пасаяди
- 5% ли йод эритмаси (йод настойкаси) нима учун қўлланилади?Яра атрофидаги терини ишлов бериш учун
- Қаттиқ чарчоқ бошланишининг асосий ташқи аломатлари қандай?Кўз санчиб оғрийди, юз териси оқаради, уйқу босади
- Бош мия ва калла суяги ўртача ҳолатда жароҳатланган жабрланувчини транспортнинг қайси турида ташиш керак?Фақат тез тиббий ёрдам машинасида
- Кўкрак қафаси шикастланган ярадорни керакли жойга қандай элтиш керак?Яраланган ёни билан ётган ёки ярим ўтирган ҳолда
- Жароҳатдан беҳушланганда биринчи тиббий ёрдамни қандай кўрсатиш керак?Мутлоқ тинч қўйиш. Бошни тушириш, оёқларни кўтариш, баданни иситиш. Қайноқ ичимлик (чой ва шу кабилар) бериш. Боғланган жгутни шифокорсиз ечмаслик ва…
- Жабрланувчига унинг юрак фаолияти ёки нафас олиши тўхтаганда қандай кетма-кетликда биринчи ёрдам кўрсатиш зарур?Нафас йўлларини бўшатиш, сунъий нафас олдириш ва юракнинг устидан массаж қилиш
- Агар жонлантиришни (реанимацияни) 2 киши бир вақтда олиб борганда юракни билвосита массаж қилиш ва сунъий нафас олдириш қандай бажарилади?Икки марта ҳаво пуфланади, сўнг юрак соҳаси 30 марта босилади ва ҳоказо
- Болдир суяги ўртасидан синганда транспортда олиб юриш учун тахтакач ёки унинг ўрнига ўтувчи нарса қандай қўйилади?Товон тагидан то сон ўртасигача оёқнинг ички ва ташқи томонидан иккита шина қўйиш керак. Синган жойни, тизза ва болдир-оёқ кафти бўғинларини…
- Бензин буғидан заҳарланишнинг аломатлари қандай?Мастга ўхшаб ҳаракатланади, бош айланади, оғрийди, кўнгил айнийди, қайт қилади, мушаклари тортишади. Нафас олиш секинлашади
- Қишда болдирга қон тўхтатадиган жгутни қанча муддатга қўйиш мумкин?1 соатдан кўп бўлмаган
- Кўкрак қафасининг кўп қисми жароҳатланганда уни қаердан бошлаб бинт билан боғлаш керак?Кўкрак қафасининг қуйи қисмидан
- Қўл жароҳатланганда жабрланувчининг кўйлаги, кийими қандай ечилса тўғри бўлади?Кийим-бошни ечишни соғ қўлдан бошлаш, сўнг касал қўлни бўшатиш
- Қорнидан ёпиқ жароҳат олган жабрланувчи қандай ташилади?Ётқизилган ҳолатда, лат еган жойига совуқ нарса (муз, малҳам) қўйилади
- Бош мия жароҳатланишининг асосий аломатлари:Барчаси ҳолатлар тўғри
- Шокнинг белгилари:Барча ҳолатлар тўғри
- Бош мия жароҳатланишининг қуйидаги аломатлар билан характерланади:Юқоридаги барча ҳолатлар
- Артериал қон келиш аломатларини кўрсатингҚон томирларидан пушти рангли кучли пулсация билан отилиб чиқади
- Веноз қон кетиш аломатларини кўрсатинг:Қон томирларидан тўқ қизил рангдаги қон сизиб оқиб чиқади
- Қорин бўшлиғи жароҳатланган одамга овқат, сув, дори-дармон бериши мумкинми?Йўқ
- Бош мия жароҳатланганда, мия чайқалганда ёки бўйин қисми жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш:Жароҳатланган одамни қаттиқ ва текис замбилга солиб, бўйин қисми тагига қаттиқ ёстиқча қўйиб, қўзғатмасдан, маҳкам боғлаб шифохонага юборилади
- Мускул ва пайларнинг эзилиши ҳамда чўзилиши аломатлари қандай?Жароҳатланган жойда шиши пайдо бўлади, оғриқ сезилади, баъзан шу жойда майда капилляр қон томирлари ёрилиб, қон қуйилишлари натижасида кўкариш пайдо…
- Шокнинг белгилари қандай?Юқоридаги барча ҳолатлар
- Қайси ҳолатларда жабрланувчига юрак-ўпка реанимациясини бошлаш керак?Хушидан кетишда, нафас олиш фаолияти ва қон айланиши тўхтаганда
- Қўл-оёқ учлари (тирсакдан паст қисми, болдир) синишида транспорт шиналари ёки уларни қўлда ясаш учун воситалар бўлмаса биринчи тиббий ёрдам қандай кўрсатилади?Қўлларни тирсакдан букиб, рўмолга осган ҳолда танага боғлаш, оёқларни орасига албатта юмшоқ мато қўйиб бир-бирига боғлаш
«Хавфсизлик ва ёрдам» бўлимидаги бошқа мавзулар
Кўп бериладиган саволлар
«Биринчи тиббий ёрдам» мавзусида нечта савол бор?
ЙҲҚ тестида «Биринчи тиббий ёрдам» мавзусига 34 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.
«Биринчи тиббий ёрдам» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?
«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.