Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 56-билет, 14-савол
Сирпанчиқ йўлда тормозлардан қандай фойдаланиш керак?
Жавоб вариантлари
- Улагични ажратмай туриб секин тормоз бериши ва бошқарув рулининг кескин бурилишига йўл қўймаслиги✓ Тўғри жавоб
- Тормоз тепкисини узуқ-узуқ босиш билан кескин тормоз бериши
- Улагични ажратиш ва секин тормоз бериши
Изоҳ
Сирпанчиқ йўлда тўхтатиш тепкисини узуқ-узуқ босиб, узатма ва илашиш механизмини ажратмай, двигател орқали тормозланишни қўллаб ва ғилдиракларнинг блокировкаси (айланмасдан сирпаниши)га йўл қўймаган ҳолда тўхташ лозим.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Чуқур кечувдан ўтгач, ҳайдовчи нима қилиши шарт?
- Қиш вақтида орқа етакчи кўприкли автомобилда чуқур бўлиб қолган ғилдирак изидан қандай чиқиш мумкин?
- Сирпанчиқ йўлда юргизгич билан тормозлашни қўллаш орқа узатмали автомобил учун:
- Санаб ўтилган шароитлардан қай бирида автомобиллар ва автопоездлардан фойдаланиш тақиқланади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.