Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 51-билет, 12-савол
Транспорт воситаси қияликда жойидан қўзғалишда тўхтаб туриш тормоз дастагини қай вақтда туширишни бошлаш керак?
Жавоб вариантлари
- Ҳаракатни бошлашдан аввал
- Ҳаракатни бошлагандан сўнг
- Ҳаракатни бошлаш билан бир вақтда✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Тик баландликка ҳаракатланишни бошлаётганда автомобилни орқага силжишини (тўхтаб туриш тормози ҳаракатни бошлашдан олдин қўйиб юборилганда) ва двигателни ўчиб қолишини (тўхтаб туриш тормози ҳаракатни бошлагандан кейин қўйиб юборилгани) олдини олиш учун тўхтаб туриш тормози ҳаракатни бошлаш билан бир вақтда қўйиб юборилади.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Енгил автомобилнинг тормоз йўли тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда қандай ўзгаради?
- Ғилдиракларни йўл билан илашиши йўқолганда (кучли ёмғир, сел ёки сув тошган йўл қисмлари) ҳайдовчи:
- Автомобилнинг антиблокировка тизими (АБС) бурилишда сирпаниш ва ёнга силжишни олдини оладими?
- Йўлнинг хавфли бурилишларида олдинги узатмали автомобилнинг орқа ўқи ён томонга сирпанганда сиз қандай ҳаракат қиласиз?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.