Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1 · 58-билет, 3-савол
Ишқаланиш коэффициентига шиналарнинг сийқаланиб кетган протектори қандай таъсир қилади?
Жавоб вариантлари
- Ишқаланиш коэффициенти камаяди✓ Тўғри жавоб
- Ишқаланиш коэффициенти ошади
- Ишқаланиш коэффициенти ўзгармайди
Изоҳ
Протектор қатламининг ейилиши билан бирга ғилдиракнинг йўл билан тишлашиши ёмонлашиб, тормоз бераётганда ёки тезликни ошираётганда автомобилнинг сирпаниш эҳтимоли кўпаяди. Протектори бутунлай ейилиб кетган шинанинг йўл билан тишлашиш коэффитсиэнти янги шинанинг ушбу коэффитсиэнтидан икки баробар кам. Шунинг учун шинаси ейилган автомобилдан фойдаланиш мумкин эмас ва йўл ҳаракати қоидаларида тақиқланган.
«Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 1» мавзусидаги бошқа саволлар
- Тик чўзилган қияликларда ажратилган узатма билан автомобилни узоқ тормозлашнинг қандай хавфи бор?
- Тоғ йўлларининг тик қияликларидан тушишда ғилдиратишдан фойдаланишга рухсат этиладими?
- Йўлнинг сирпанчиқ қисмида руль чамбарагини кескин бурганда ҳосил бўладиган сирпанишнинг олдини олиш учун ҳайдовчи қандай эҳтиёт чораларини кўриши керак?
- Агар автомобиль антиблокировкали (АБС) тормоз тизими билан жиҳозланган бўлса кескин тормоз беришни қандай амалга ошириш керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.