«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести

ЙҲҚ тестидаги «Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусига оид 51 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.

Мавзуни машқ қилиш

51 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади

Мавзуни машқ қилиш

Бу мавзу саволлари тестнинг 35 та билетида учрайди, улардан 12 тасида расм бор.

Мавзу саволлари

  1. Ҳайдовчи ўз ҳаракати йўналишидан қатъий назар кимга транспорт воситасини тақдим этиши керак?Тиббиёт ходимларига зудлик билан тиббий ёрдамга мухтож бўлган фукароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун
  2. Санаб ўтилган ҳолларнинг қайси бирида қоидалар ҳайдовчи ўзининг транспорт воситасини ички ишлар ходими ихтиёрига бериши шарт?Кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун
  3. Йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор бўлган ҳайдовчилар биринчи навбатда бажаришлари шарт:Дарҳол тўхташ ва ҳодиса содир бўлган жойда қолиш, мажбурий тўхташ ёритгичини ёқиш ва фалокат сабаби тўхташ белгисини ўрнатиш
  4. Транспорт воситалари ихтиёрига берилган ваколатномаси бўлган шахс ўзининг иштирокида транспорт воситасини бошқа шахсга бошқаришни топшириши мумкинмиБу шахсда мазкур тоифали транспорт воситасини бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган тақдирда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик…
  5. Ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасида шикастланган транспорт воситасини шатакка олиш учун юк автомобилини ички ишлар органи ходими ихтиёрига қандай ҳолда бериши керак?Ҳар қандай ҳолда, фуқароларга тегишли транспорт воситаларидан ташқари
  6. Реакция ва диққатни пасайтирувчи дори-дармонлар таъсирида бўлган ҳайдовчига транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этиладими?Тақиқланади
  7. Агар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаса, моддий зарар эса аҳамиятсиз бўлса, ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳодиса рўй берган жойни тарк этиб, ДЙҲХХнинг энг яқин ёки ИИО идорасига ҳодисани қайд қилиш учун бора оладиларми?Ҳодиса чизмасини тахминий тузиб ва уни имзолаб бора оладилар
  8. Ҳайдовчига транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланишга рухсат этиладими?Қўлни ишлатмасдан техник воситалардан фойдаланиш гаплашишга рухсат этилади
  9. Йўл транспорт ҳодисасига даҳлдор ҳайдовчилар биринчи навбатда нима қилишлари керак?Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши
  10. Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини (конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситаларида) тақмасликка рухсат берилади:Ҳомиладор аёлларга ва автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болаларга
  11. Автомобилда сарғиш рангли милтилловчи чироқ ёқилган ҳолатда ҳаракатланиш учун имтиёз берадими?Йўқ
  12. Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси, ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган транспорт воситасига яқинлашиб келаётганда нима қилиши керак?Йўл бериши
  13. Ялтировчи кўк маёқча ва унга қўшимча махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситаси сизга яқинлашиб келмоқда. Сиз шундай транспорт воситасига қарши ҳаракатланаётган бўлсангиз; нима қилишингиз лозим?Маёқча ишораси ёқилган транспорт воситасига халақит бермасдан йўл четидан ҳаракатланиш
  14. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?Енгил автомобилининг ҳайдовчиси
  15. Пиёда ялт-ялт этувчи маёқча ва махсус товушли ишораларни ёқиб келаётган транспорт воситаси яқинлашиб қолганда қандай йўл тутиши керак?Қатнов қисмидан ўтмаслиги
  16. Рўпарадан келаётган автомобил ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?Ялт-ялт этувчи чироқ маёқчаси ёқилган автомобилга халақит бермасдан ҳаракатни давом эттириши
  17. Юк автомобили ҳайдовчиси расмда кўрсатилган ҳолатда махсус товуш ишорасини эшитиб ёки милтилловчи ишорани кўриб нима қилиши керак?Ҳайдовчи махсус товушли ишораларини ёққан ҳолда яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл беришлари, зарур бўлган ҳолларда уларнинг тўсиқсиз…
  18. Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун:Ҳар иккаласи ёқилган бўлиши шарт
  19. Кўк рангли ялт-ялт этувчи маёқчалари ва махсус товушли ишораси ёқилган махсус транспорт воситаси чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?Биринчи
  20. Пиёдаларга йўлни пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида кесиб ўтишга рухсат этиладими?Йўлнинг қатнов қисми четига тўғри бурчак остида, унинг иккала томони яхши кўриниб турадиган, кўриниш масофасида ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса…
  21. Қайси жавобда йўловчилар учун чиқиш ва тушиш майдончаси бўлмаган шароитдаги жойлар тўлиқ кўрсатилган?Тротуарда ёки йўл ёқаси томонидан
  22. Қайси расмда пиёдалар қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?Иккала расмда
  23. Пиёдалар ўтиш жойи бўлмаганда пиёдаларга йўл қатнов қисмининг қайси жойидан кесиб ўтишга рухсат этилади?Барча санаб ўтилган жойлардан
  24. Йўловчиларга ҳайдовчи транспорт воситасини бошқараётганда, уни чалғитишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  25. Қатнов қисми томонидан йўловчиларнинг тушиши ва чиқишига қайси ҳолларда рухсат этилади?Тротуар томондан ёки йўл ёқасидан иложи бўлмаса шу шарт биланки бу ҳол хавф-хатарсиз бўлса ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаса
  26. Пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида йўлнинг қатнов қисмидан ажратувчи бўлак бўлганда пиёдаларнинг ўтишларига рухсат этиладими?Тақиқланади
  27. Тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлмаганда, пиёдалар велосипед йўлкаси бўйлаб ҳаракат қила оладиларми?Ҳаракат қила оладилар
  28. Пиёдалар қатнов қисмининг четидан қандай юришлари керак?Йўл ҳаракат қисмининг четидан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига қарши
  29. Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг қайси томонидан йўлни кесиб ўтишлари керак?Орқа томонидан
  30. Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг қайси томонидан йўлни кесиб ўтишлари керак?Орқа томонидан
  31. Тротуар ва пиёдалар йўлкаси бўлмаганда болалар гуруҳини йўлда қандай тартибда олиб юриш мумкин?Йўл ёқасидан фақат кундузи ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади
  32. Йўловчиларга тақиқланади?Барча кўрсатилган жавоблар тўғри
  33. Трамвайни кўрсатилганидек олд қисмидан йўлни кесиб ўтишга рухсат бериладими?Рухсат берилади
  34. Қайси расмда пиёда қоидани бузган ҳолда йўлни кесиб ўтябди?3-расмдаги пиёда
  35. Қайси расмда пиёдалар қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?Ўнгдаги расмда
  36. Қайси расмда пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси йўлнинг қатнов қисмида қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?1
  37. Механик транспорт воситасининг эгаси ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганида қандай ҳужжат билан бошқаришга рухсат этилади?Биринчи ва иккинчи жавоблар тўғри
  38. Мопед ҳайдовчиси мажбур:Барча санаб ўтилган жавоблар
  39. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини неча ёшдан бошқаришга рухсат берилади?14
  40. Велосипедчиларга велосипед йўлкаси бўлганда қатнов қисмидан ҳаракатланишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  41. Ҳайвонларни йўлда ҳайдаб боришга қоидага кўра рухсат этиладиКуннинг ёруғ вақтида.
  42. Миниладиган уй ҳайвонларини бошқаришга неча ёшдан рухсат этилади?14 ёш
  43. Велосипедни бошқаришга неча ёшдан рухсат этилади?14 ёш
  44. Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳавотади этанол буғлари контсентрасияси қанча миқдорни кўрсатган ҳолларда ДЙҲХХ ходими ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик эстеъмол қилганлиги факти юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирадиПуфланган ҳавонинг бир литрида 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳаллорда
  45. Мопед ҳайдовчиларига рухсат берилади:Барча санаб ўтилган ҳолатларга
  46. Чорраҳадан ташқаридаги тартибга солинмаган велосипед йўлкаси билан йўл кесишмасида ким йўл бериши керак?Велосипед йўлкасидан ҳаракатланаётган велосипед ва мопед ҳайдовчилари
  47. Йўл патруль хизмати ходимларига йўл ҳаракат қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ва махсус мосламалардан фойдаланишда низом тўғрисидаги қонунда қандай тартиб қўйилган?Кўрсатилган барча жавоблар
  48. Қайси ҳолларда велосипедчиларга қатнов қисмининг ўнг чеккасидан чиқишга йўл қўйилади?Рухсат этилган ҳолларда чапга бурилиш ёки орқага қайтиш учун
  49. Велосипедчиларга тротуарда ҳаракатланишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  50. Велосипеддан фойдаланишда йўловчи ташиш қайси ҳолларда рухсат этилади?Фақат 7 ёшгача бўлган болаларни махсус ўриндиқда ташиш мумкин
  51. Велосипед йўлкаси йўл билан кесишган жойларда велосипед ва мопед ҳайдовчилари қандай ҳолларда транспорт воситаларига йўл беришлари керак?Чорраҳадан ташқарида тартибга солинмаган кесишмада барча ҳолларда

Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари

Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:

«Асосий» бўлимидаги бошқа мавзулар

Кўп бериладиган саволлар

«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусида нечта савол бор?

ЙҲҚ тестида «Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусига 51 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.

«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?

«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.

Қўнғироқ қилиш