Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 33-билет, 3-савол

Пиёдаларга йўлни пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида кесиб ўтишга рухсат этиладими?

Жавоб вариантлари

  1. Рухсат этилади
  2. Йўлнинг қатнов қисми четига тўғри бурчак остида, унинг иккала томони яхши кўриниб турадиган, кўриниш масофасида ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи бўлаксиз ва тўсиқсиз йўлларда кесиб ўтиш рухсат этилади.✓ Тўғри жавоб
  3. Тақиқланади

Изоҳ

ЙҲҚ 4-боби 17-бандига асосан, пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи минтақасиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтиш рухсат этилади.

«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш