Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 47-билет, 1-савол

Механик транспорт воситасининг эгаси ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганида қандай ҳужжат билан бошқаришга рухсат этилади?

Жавоб вариантлари

  1. ID карта
  2. Биометрик пасспорт
  3. Эгалик ҳуқуқи
  4. Барча жавоблар тўғри
  5. Биринчи ва иккинчи жавоблар тўғри✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚнинг 2-боб. 7-банд 17-хатбошига асосан: Механик транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ИД-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжати, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (юридик шахс томонидан берилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ёки йўл варақаси, ташилаётган юкнинг ҳужжатлар бундан мустасно), транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳайдовчидан талаб этилмайди.

«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш