Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 5-билет, 18-савол
Ҳайдовчига транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланишга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Қўлни ишлатмасдан техник воситалардан фойдаланиш гаплашишга рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
- 20 км/с тезликда ҳаракатланаётганда рухсат этилади
- Рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 2-боби 12-банди 6-хатбошига асосан, ҳайдовчига транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан (телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш бундан мустасно), фойдаланиш тақиқланади.
«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Йўл транспорт ҳодисасига даҳлдор ҳайдовчилар биринчи навбатда нима қилишлари керак?
- Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини (конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситаларида) тақмасликка рухсат берилади:
- Автомобилда сарғиш рангли милтилловчи чироқ ёқилган ҳолатда ҳаракатланиш учун имтиёз берадими?
- Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси, ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган транспорт воситасига яқинлашиб келаётганда нима қилиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.