«Умумий қоидалар» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести
ЙҲҚ тестидаги «Умумий қоидалар» мавзусига оид 52 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.
Мавзуни машқ қилиш
52 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади
Бу мавзу саволлари тестнинг 40 та билетида учрайди, улардан 10 тасида расм бор.
Мавзу саволлари
- Агар тупроқ йўлда бевосита чорраҳа олдида тўшамали (қопламали) йўл қисми бўлса, бу уни аҳамияти жиҳатидан кесиб ўтилаётган йўл қисми билан тенг ҳуқуқли қиладими?Йўқ
- Кимлар «йўл ҳаракати қатнашчиси» ҳисобланади?Йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс
- Мажбурий тўхтаган ҳайдовчи қандай чоралар кўриши керак?Фалокат ёруғлик ишоралари ёқиши, агар у йўқ ёки носоз бўлса, фалокат сабабли тўхташ белгиси аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метрдан…
- Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига қайсилар киради?Белгиланган йўналишлар бўйича ҳаракатланадиган автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва йўналишли таксилар
- «Рухсат этилган тўла вазн» нима?Аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни…
- Ёнилғи қуйиш жойидан йўлга чиқиш чорраҳа ҳисобланадими?Ҳисобланмайди
- Қайси йўл асосий йўл ҳисобланади?Тупроқли йўлга нисбатан қопламали йўл ёки тегишли белгилар билан белгиланган йўл
- «Етарли кўринмаслик» деганда нима тушунилади?Туман тушганда, ёмғир, қор ёғаётганда ва ҳоказо шароитларда, шунингдек куннинг ғира-шира вақтида йўлнинг кўриниши 300 м дан кам бўлиши
- Ушбу йўл нечта ҳаракатланиш бўлагига эга?Иккита ҳаракатланиш бўлагига
- “Қувиб ўтиш” атамаси нимани билдиради?Эгаллаб турган бўлакдан қарама қарши ҳаракат бўлагига чиқиб бир ёки бир неча транспорт воситаларидан ўзиб кетиш ва дастлаб эгаллаб турган бўлагига…
- Пиёдалар ўтиш жойи - бу...Йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1-1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги.
- Йўл транспорт ҳодисаси-Транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлигига зарар етишига, транспорт воситалари…
- Қайси расмда иккита қатнов қисмига эга йўл кўрсатилган?Иккинчисида
- Пиёдалар йўлкаси - бу...Йўлнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ва транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми
- Чорраҳа бу - ...Йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш - ...Йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият
- Автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги нима деб аталади?Ҳаракатланиш тасмаси
- Қуйидаги изоҳ қайси атамага тегишли? Техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатишМажбурий тўхташ
- “Имтиёз” атамасига тегишли таърифни кўрсатингМўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи
- Йўл ҳаракати қоидаларига кўра йўл белгилари нечта гуруҳга бўлинади7
- Механик транспорт воситаси - бу ...Двигател билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама барча трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир
- Ёндош ҳудуд бу - ...Бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари автомобил тўхтаб туриш жойлари…
- “Аҳоли пункти” атамаси нимани билдиради?Кириш ва чиқиш йўллари 5.22-5.25 белгилари билан белгиланган ҳудудни
- Ажратувчи минтақа - ...Йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган…
- Қайси расмда ажратувчи минтақа бор йўл кўрсатилган?Ўнгдаги расмда
- “Имтиёз” атамасига тегишли таърифни кўрсатингМўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи
- Қайси расмда иккита қатнов қисмига эга бўлган йўл кўрсатилган?Ҳеч қайси расмда
- Ушбу йўл нечта қатнов қисмига эга?1
- Қайси расмда ажратувчи минтақа кўрсатилган?Ҳеч қайсида
- Йўлнинг қатнов қисми:Йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
- Ҳаракатланиш бўлаги:Автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар…
- Транспорт воситасининг рухсат этилган тўла вазн бу - ...Аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни…
- Қайси транспорт воситалари йўналишли транспорт воситалари ҳисобланади?Белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус…
- Асосий йўл:Тупроқли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфальт ва цемент-бетонли, тош ва шунга ўхшашлар ётқизилган) йўл
- Қуйидаги жавоблардан қайси бирида «Йўловчи» атамасининг тўғри таърифи кўрсатилган?Транспорт воситасидаги (ҳайдовчидан ташқари) шахс, шунингдек транспорт воситасига кираётган (унга чиқиб ўтираётган) ёки транспорт воситасидан…
- Ўзиб кетиш деб нимага айтилади?Транспорт воситасининг бир йўналишдаги транспорт воситаси тезлигидан ортиқ тезликда ҳаракатланиши
- Тўсиқ деб нимага айтилади?Йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатсиз ҳолда бўлган жисм
- Қайта тизилиш деб нимага айтилади?Дастлабки ҳаракат йўналишини сақлаган ҳолда ўз ҳаракатланиш тасмасидан бошқа ҳаракатланиш қаторига ўтиш
- Қуйидаги жавоблардан қайси бирида «Хавф» атамасининг тўғри таърифи кўрсатилган?Йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф солувчи ҳар қандай омил
- Агар ҳайдовчи ўзи ҳаракатланаётган йўлнинг қопламасининг бор-йўқлигини аниқлай олмаса (қоронғи вақт, лой, қор) ва имтиёз белгилари бўлмаса?Ўзини иккинчи даражали йўлда деб ҳисоблаши керак
- Қоидаларда нечта асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади?78
- Қуйидаги таъриф “транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш)” қайси атамага тегишли?Тўхташ
- Ушбу транспорт воситасига чорраҳа орқали қайси йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади?Барча йўналишларга
- Йўл ҳаракати қоидалари нечта боб ва банддан иборат?29 боб 186 банд
- Қайси жавобда “авария ҳолатини юзага келтириш” атамаси таърифи тўғри кўрсатилган?Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳаракат йўналиши ёки тезлигини кескин ўзгартиришга, шунингдек, ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқаролар…
- Қайси жавобда йўл белгилари гуруҳларининг кетма-кетлиги тўғри кўрсатилган?Огоҳлантирувчи, Имтиёз, Тақиқловчи, Буюрувчи, Ахборот-кўрсаткич, Сервис, Қўшимча ахборот
- Қайси расмда тўрт тасмали йўл кўрсатилган?Барчасида
- Вазирлар Маҳкамасининг 172-сонли қарорига мувофиқ, Йўл ҳаракати қоидалари нечта банддан иборат?186
- Ушбу кўрсатилган йўл нечта қатнов қисмига эга?Иккита
- Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг асосий мақсади нимадан иборат?Йўл ҳаракати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
- Қуйидаги қайси таъриф N2 тоифасига тегишли?Юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари.
- Қатнов қисмлари кесишмаси - бу ...Йўлларнинг қатнов қисмлари ўзаро кесишиб ўтадиган ва тасаввур қилинадиган чизиқлар билан аниқланган ҳудуд.
Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари
Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:
«Асосий» бўлимидаги бошқа мавзулар
Кўп бериладиган саволлар
«Умумий қоидалар» мавзусида нечта савол бор?
ЙҲҚ тестида «Умумий қоидалар» мавзусига 52 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.
«Умумий қоидалар» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?
«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.