Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 29-билет, 20-савол
Йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор бўлган ҳайдовчилар биринчи навбатда бажаришлари шарт:
Жавоб вариантлари
- Ҳодиса содир бўлган жойда тўхташ, гувоҳларнинг исми-шарифини ва манзилгоҳини ёзиб олиш, ҳодиса ҳақида ИИО ходимларига хабар бериш, шикастланганларга шифокор келгунча тиббий ёрдам бериш учун чоралар кўриш
- Дарҳол тўхташ ва ҳодиса содир бўлган жойда қолиш, мажбурий тўхташ ёритгичини ёқиш ва фалокат сабаби тўхташ белгисини ўрнатиш✓ Тўғри жавоб
- Тўхташ ва ҳодисага тегишли изларни сақлаш, уларнинг атрофини тўсиб, ҳодиса содир бўлган жойни айланиб ўтишни ташкил этиш учун ҳамма мумкин бўлган чораларни кўриш, ИИОга хабар бериш, тиббий ёрдам бериш
Изоҳ
ЙҲҚ 3 – боби 13 – бандига асосан, йўл – транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги.
«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Транспорт воситалари ихтиёрига берилган ваколатномаси бўлган шахс ўзининг иштирокида транспорт воситасини бошқа шахсга бошқаришни топшириши мумкинми
- Ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасида шикастланган транспорт воситасини шатакка олиш учун юк автомобилини ички ишлар органи ходими ихтиёрига қандай ҳолда бериши керак?
- Реакция ва диққатни пасайтирувчи дори-дармонлар таъсирида бўлган ҳайдовчига транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этиладими?
- Агар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаса, моддий зарар эса аҳамиятсиз бўлса, ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳодиса рўй берган жойни тарк этиб, ДЙҲХХнинг энг яқин ёки ИИО идорасига ҳодисани қайд қилиш учун бора оладиларми?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.