Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 36-билет, 5-савол
Қайси расмда пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси йўлнинг қатнов қисмида қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?
Жавоб вариантлари
- 1,2
- 2
- 1✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 4-боби 16-бандига асосан: Пиёдаларнинг ташкилий жамланмасига йўлнинг қатнов қисмида бир қаторда тўрт кишидан ортиқ бўлмасдан, фақат транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши бўйлаб ўнг томондан ҳаракатланишга рухсат этилади. Жамланманинг олди ва орқасида чап томондан қизил байроқча, сутканинг қоронғи вақтида ёки етарлича кўринмаслик шароитида эса олдинда оқ, орқада қизил рангли чироқ кўтарган кузатувчилар бўлиши шарт. Болалар гуруҳини тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларидангина, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан фақат сутканинг ёруғ вақтида ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади.
«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Механик транспорт воситасининг эгаси ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганида қандай ҳужжат билан бошқаришга рухсат этилади?
- Мопед ҳайдовчиси мажбур:
- Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини неча ёшдан бошқаришга рухсат берилади?
- Велосипедчиларга велосипед йўлкаси бўлганда қатнов қисмидан ҳаракатланишга рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.