Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 27-билет, 13-савол
Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси, ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган транспорт воситасига яқинлашиб келаётганда нима қилиши керак?
Жавоб вариантлари
- Тезликни пасайтириш ва бошқа қаторга ўтиш билан боғлиқ кескин манёврларга йўл қўймасдан ҳаракатни давом эттириш
- Ҳаракат бўлагини ўзгартирмасдан тўхташи ва мажбурий тўхташ чироқларини ёқиши
- Йўл бериши✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 6-боби 26-бандига асосан, ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.
«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ялтировчи кўк маёқча ва унга қўшимча махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситаси сизга яқинлашиб келмоқда. Сиз шундай транспорт воситасига қарши ҳаракатланаётган бўлсангиз; нима қилишингиз лозим?
- Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Пиёда ялт-ялт этувчи маёқча ва махсус товушли ишораларни ёқиб келаётган транспорт воситаси яқинлашиб қолганда қандай йўл тутиши керак?
- Рўпарадан келаётган автомобил ҳайдовчиси қандай йўл тутиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.