Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 5-билет, 9-савол

Қайси расмда пиёдалар қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?

Қайси расмда пиёдалар қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?

Жавоб вариантлари

  1. Чапдаги расмда
  2. Иккала расмда
  3. Ўнгдаги расмда✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚнинг 4-боб. 15-банд 1 ва 3-хатбошига асосан: 15. Пиёдалар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқаларидан ҳаракатланиши керак. Ҳажми катта юкларни олиб кетаётган пиёдалар, шунингдек, ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган шахсларнинг тротуарлар ёки пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши бошқа пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит бераётган бўлса, улар қатнов қисмининг четидан ҳаракатланиши мумкин.
Қатнов қисми четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши йўналишда юришлари керак. Ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер, велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаб кетаётган шахслар эса бундай ҳолларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб юришлари керак.

«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш