Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 55-билет, 16-савол

Пиёда ялт-ялт этувчи маёқча ва махсус товушли ишораларни ёқиб келаётган транспорт воситаси яқинлашиб қолганда қандай йўл тутиши керак?

Жавоб вариантлари

  1. Агар пиёдалар ўтиш жойида бўлса, қатнов қисмидан ўтиши
  2. Мумкин қадар тезроқ қатнов қисмидан ўтиб олиши
  3. Қатнов қисмидан ўтмаслиги✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 4-бобининг 21-бандига асосан, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари яқинлашиб келаётган бўлса, пиёдалар қатнов қисмидан ўтмасликлари, унда ҳаракатланаётганлари эса, ушбу транспорт воситаларига йўл беришлари ва зудлик билан қатнов қисмини бўшатишлари керак.

«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш