Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 41-билет, 20-савол
Қатнов қисми томонидан йўловчиларнинг тушиши ва чиқишига қайси ҳолларда рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- Ҳайдовчининг хоҳишига кўра шу шарт биланки, бу хавф-хатардан ҳоли бўлса ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаса
- Транспорт воситаси мажбурий тўхтаганда
- Тротуар томондан ёки йўл ёқасидан иложи бўлмаса шу шарт биланки бу ҳол хавф-хатарсиз бўлса ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаса✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 5-бобининг 23-банди 2-хатбошисига асосан, йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.
«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида йўлнинг қатнов қисмидан ажратувчи бўлак бўлганда пиёдаларнинг ўтишларига рухсат этиладими?
- Тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлмаганда, пиёдалар велосипед йўлкаси бўйлаб ҳаракат қила оладиларми?
- Пиёдалар қатнов қисмининг четидан қандай юришлари керак?
- Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг қайси томонидан йўлни кесиб ўтишлари керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.