Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 54-билет, 1-савол

Агар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаса, моддий зарар эса аҳамиятсиз бўлса, ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳодиса рўй берган жойни тарк этиб, ДЙҲХХнинг энг яқин ёки ИИО идорасига ҳодисани қайд қилиш учун бора оладиларми?

Жавоб вариантлари

  1. Ҳодиса чизмасини тахминий тузиб ва уни имзолаб бора оладилар✓ Тўғри жавоб
  2. Бора олмайдилар
  3. Бора оладилар

Изоҳ

ЙҲҚ 3-боби 14-бандига асосан: Агар йўл-транспорт ҳодисасида шикастланганлар бўлмаса ва ҳайдовчилар ҳодисага баҳо беришда ўзаро келиша олсалар, дастлабки ҳодиса чизмасини чизиб, уни имзолаб, яқин орадаги ДЙҲҲХ маскани ёки милицияга боришлари мумкин.

«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш