Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 31-билет, 12-савол
Тротуар ва пиёдалар йўлкаси бўлмаганда болалар гуруҳини йўлда қандай тартибда олиб юриш мумкин?
Жавоб вариантлари
- Йўл ёқасидан фақат кундузи ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
- Қатнов қисми четидан катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 16 банди 3 хатбошига асосан, болалар гуруҳини тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларидангина, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан фақат сутканинг ёруғ вақтида ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади.
«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.