Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 36-билет, 17-савол
Транспорт воситалари ихтиёрига берилган ваколатномаси бўлган шахс ўзининг иштирокида транспорт воситасини бошқа шахсга бошқаришни топшириши мумкинми
Жавоб вариантлари
- Мумкин эмас
- Бу шахсда мазкур тоифали транспорт воситасини бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган тақдирда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида исм-шарифи кўрсатилган бўлса ёки мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлса✓ Тўғри жавоб
- Мумкин
Изоҳ
ЙҲҚ 2-боби 8-бандига асосан: Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, унинг талонига, вақтинчалик рухсатномага эга бўлган шахс, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини, унинг эгаси ёнида бўлганида ёхуд тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ёки эгалик қилишга, фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган шахс иштирокидагина (уларнинг розилиги билан) бошқариши мумкин, агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёки транспорт воситасини бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлса.
«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасида шикастланган транспорт воситасини шатакка олиш учун юк автомобилини ички ишлар органи ходими ихтиёрига қандай ҳолда бериши керак?
- Реакция ва диққатни пасайтирувчи дори-дармонлар таъсирида бўлган ҳайдовчига транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этиладими?
- Агар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаса, моддий зарар эса аҳамиятсиз бўлса, ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳодиса рўй берган жойни тарк этиб, ДЙҲХХнинг энг яқин ёки ИИО идорасига ҳодисани қайд қилиш учун бора оладиларми?
- Ҳайдовчига транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланишга рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.