Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 1-билет, 14-савол
Йўл транспорт ҳодисасига даҳлдор ҳайдовчилар биринчи навбатда нима қилишлари керак?
Жавоб вариантлари
- Транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши✓ Тўғри жавоб
- Йўлнинг ҳаракат қисмини бўшатишлари керак
- Содир этилган ҳодиса ҳақида ДЙҲХХга хабар бериши керак
Изоҳ
ЙҲҚ 3-боби 13-банди 1-хатбошига асосан, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги.
«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини (конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситаларида) тақмасликка рухсат берилади:
- Автомобилда сарғиш рангли милтилловчи чироқ ёқилган ҳолатда ҳаракатланиш учун имтиёз берадими?
- Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси, ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган транспорт воситасига яқинлашиб келаётганда нима қилиши керак?
- Ялтировчи кўк маёқча ва унга қўшимча махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситаси сизга яқинлашиб келмоқда. Сиз шундай транспорт воситасига қарши ҳаракатланаётган бўлсангиз; нима қилишингиз лозим?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.