Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар · 47-билет, 15-савол

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини (конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситаларида) тақмасликка рухсат берилади:

Жавоб вариантлари

  1. Орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчиларга
  2. Хомиладор аёлларга
  3. Ҳомиладор аёлларга ва автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болаларга✓ Тўғри жавоб
  4. Автомобилнинг орқа ўриндиқдаги 12 ёшгача бўлган болаларга

Изоҳ

ЙҲҚ 2-боби 9-банди: Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
- автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);
- ҳомиладор аёллар;
- саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда).

«Ҳайдовчининг умумий вазифалари ва пиёдалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш