4.1.1 йўл белгиси «Ҳаракатланиш тўғрига»

4.1.1 белгиси нимани англатади
Фақат тўғрига ҳаракатланишга рухсат беради; бурилиш ва қайрилиб олиш тақиқланади.
Қаерда ўрнатилади
Қатнов қисмлари кесишмасининг олдида ўрнатилса, фақат шу кесишмага амал қилади. Йўл қисмининг бошланишида ўрнатилса, таъсири энг яқин чорраҳагача давом этади.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- 4.1.1–4.1.6 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилган бўлса, фақат шу кесишмага амал қилади. Белгиланган йўналишли транспорт воситаларига тааллуқли эмас.
- Йўл қисми бошида ўрнатилган 4.1.1 белгиси ўнг томондаги ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.
Шу белгига оид тест саволлари
Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.
Ушбу чорраҳада чапга бурилишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: Рухсат этилади
59-билет, 3-саволни очишЧорраҳадан қайси йўналишда ҳаракатланишингизга рухсат берилган?
Тўғри жавоб: Фақат тўғрига
15-билет, 7-саволни очишҚайси автомобил ҳайдовчисига бурилишга рухсат этилган?
Тўғри жавоб: Ҳар иккисига тақиқланган
19-билет, 7-саволни очишҚайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси қоидани бузиб бурилмоқда?
Тўғри жавоб: Иккиси ҳам бузмоқда
7-билет, 3-саволни очишҚайси автомобил ҳайдовчиси қоидани бузиб ҳовлига бурилди?
Тўғри жавоб: Фақат сариқ автомобил ҳайдовчиси
24-билет, 13-саволни очишЕнгил автомобилда қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?
Тўғри жавоб: Исталган йўналишда
26-билет, 13-саволни очишҚайси йўналишда ҳаракатланишни давом эттиришингиз мумкин?
Тўғри жавоб: Ўнгга, чапга ва орқага қайрилиб олишга
27-билет, 6-саволни очишУшбу вазиятда қайси йўналишда ҳаракатланишингиз мумкин?
Тўғри жавоб: Барча йўналишларда
28-билет, 13-саволни очиш





