Қўшимча ахборот белгилари · 26-билет, 13-савол
Енгил автомобилда қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?
Жавоб вариантлари
- Фақат тўғрига
- Фақат ўнгга ва чапга
- Исталган йўналишда✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.1.1 белгига асосан, «Ҳаракатланиш тўғрига». Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади.
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.4.1 белгига асосан, «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади. 7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига татбиқ этилади.
Енгил автомобилга исталган йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Қўшимча ахборот белгилари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

