19-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

19-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 19-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Кўрсатилган вазиятда қайси бўлакдан ўнгга бурилиш лозим?

Кўрсатилган вазиятда қайси бўлакдан ўнгга бурилиш лозим?
  1. Фақат «А» чизиғи билан белгиланган ўнг чеккадаги бўлакдан
  2. Фақат иккинчи бўлакдан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат «А» чизиғи билан белгиланган ўнг чеккадаги бўлакдан

ЙҲҚ 22-боби 132-бандига асосан, йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади. Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

2-савол. Ушбу вазиятда сиз

Ушбу вазиятда сиз
  1. Тўхтамасдан ҳаракатни давом эттиришингиз мумкин
  2. Белги олдида тўхташингиз ва светофорнинг рухсат берувчи ишорасини кутишингиз керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Белги олдида тўхташингиз ва светофорнинг рухсат берувчи ишорасини кутишингиз керак

ЙҲҚ 15-боби 102-бандига мувофиқ, светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи ундан чиқишда светофор ишораларидан қатъи назар, мўлжалланган йўналишда ҳаракатланишни давом эттириши керак. Бироқ чорраҳада ҳайдовчининг ҳаракатланиш йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиқлари (ёки 5.33 йўл белгиси) бўлса, у ҳар бир светофор ишораларига амал қилиши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

3-савол. Қайси автомобил ҳайдовчиси қоидани бузмасдан ҳаракатланмоқда?

Қайси автомобил ҳайдовчиси қоидани бузмасдан ҳаракатланмоқда?
  1. Ҳар иккала автомобил ҳайдовчилари қоидани бузмоқда
  2. Қизил автомобил ҳайдовчиси
  3. Кўк автомобил ҳайдовчиси
  4. Иккала автомобил ҳайдовчилари
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Кўк автомобил ҳайдовчиси

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.18.2 банди ва 3.Тақиқловчи белгиларнинг 47-хатбоши ҳамда ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.8.2 банди ва 5. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг 11-хатбошига асосан: 3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади». 3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
5.8.2. «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Тасма бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

4-савол. Автобус ҳайдовчисига бу жойда одам туширишга рухсат этиладими?

Автобус ҳайдовчисига бу жойда одам туширишга рухсат этиладими?
  1. Агар автобус белгиланган йўналишли бўлса рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚнинг 22-боб. 133-банд 2-хатбошига асосан: Йўналишли транспорт воситаларига бекатлардан ташқари жойларда йўловчи олиш ва тушириш тақиқланади (йўналишли таксилар бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →

5-савол. Тўхтаб туриш тормоз тизими N тоифадаги автотранспорт воситаларини юкланган ҳолатда қандай қияликда ушлаб тура олмаса фойдаланиш тақиқланади?

  1. 25 % дан кам
  2. 20 % дан кам
  3. 31 % дан кам
  4. 16 % дан кам
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 31 % дан кам

Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 1.6 бандига асосан, тўхтаб туриш тормоз тизими транспорт воситаларини қуйидаги жойларда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмаса: Н тоифа транспорт воситалари учун— 31 фоиздан кам бўлмаган қияликда.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

6-савол. Кўрсатилган қайси белги йўлнинг ўта сирпанчиқ бўлган қисмини билдиради?

Кўрсатилган қайси белги йўлнинг ўта сирпанчиқ бўлган қисмини билдиради?
  1. А
  2. А ва Б
  3. В
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. В

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.15 белгига асосан, «Сирпанчиқ йўл». Қатнов қисми ўта сирпанчиқ бўлган йўл қисми.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

7-савол. Қайси автомобил ҳайдовчисига бурилишга рухсат этилган?

Қайси автомобил ҳайдовчисига бурилишга рухсат этилган?
  1. Ҳар иккисига тақиқланган
  2. Оқ автомобил ҳайдовчисига
  3. Қизил автомобил ҳайдовчисига
  4. Ҳар иккисига рухсат этилган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳар иккисига тақиқланган

ЙҲҚ 1 илова: 4.1.1. “Ҳаракатланиш тўғрига”. Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракатланиш йўналишига тегишли кўрсаткичларнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин). 4.1.1 — 4.1.6 белгиларининг таъсири йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. 4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

8-савол. Кемирувчи ва судралиб юрувчи ҳайвонлар қайси жавобда кўрсатилган?

Кемирувчи ва судралиб юрувчи ҳайвонлар қайси жавобда кўрсатилган?
  1. 4
  2. 3
  3. 2
  4. 1 ва 3
  5. 1
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 3

ЙҲҚ 1 илова: 1.25.3. “Кемирувчи ва судралиб юрувчи ҳайвонлар”.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

9-савол. Кўрсатилган қайси йўл белгиси енгил йўналишсиз таксиларга йўловчиларни тушириш-чиқариш (юкларни ортиш-тушириш) вақтида таъсир қилмайди?

Кўрсатилган қайси йўл белгиси енгил йўналишсиз таксиларга йўловчиларни тушириш-чиқариш (юкларни…
  1. Ҳаммаси
  2. Фақат A
  3. Фақат B
  4. Фақат B,C,D
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳаммаси

ЙҲҚ 1 илова: 3.27. белгиси йўлалишсиз енгил таксиларга йўловчиларни тушириш-чиқариш (юкларни ортиш-тушириш) вақтида таъсир қилмайди; Ушбу Қоидаларнинг 176-бандига биноан “Ногирон” таниш белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 белги бўлганда 3.27 белгисининг таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади. 3.28 3.30 белгиларининг таксометри ишлаб турган таксиларга тааллуқли эмас.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

10-савол. Автомагистралда қуйидагилар тақиқланади:

  1. Орқага ҳаракатланиш
  2. Юқоридаги барча ҳолатлар
  3. «Тўхтаб туриш жойи» ёки «Дам олиш жойи» белгилари бўлган махсус майдончалардан ташқари жойда тўхташ
  4. Қайрилиб олиш ва ажратувчи бўлакнинг технологик ўзилиш жойларига кириш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Юқоридаги барча ҳолатлар

ЙҲҚ 19 – боби 121 – банди: Автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади:

- пиёдалар, уй ҳайвонлари, от – аравалар, велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, скутерлар, мопедлар, тракторлар ва ўзиюрар ускуналар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;

- юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши;

- 5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ;

- ажратувчи минтақанинг технологик узулиш жойларига кириш ва уларда қайрилиб олиш орқага ҳаракатланиш;

- транспорт воситасини ўрганиш учун бошқариш.

Кўриниб турибдики, автомагистралда барча санаб ўтилган ҳаракатлар тақиқланган.

Мавзу бўйича видеодарс: 28-дарс «Автомагистраллар» →

11-савол. Ҳайдовчи қайта тизилишдан ва ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришдан олдин нима қилиши зарур?

  1. Аҳоли пунктларидан ташқарида товуш ишора бериши
  2. Чапга бурилиш ҳақида огоҳлантириш ишораси бериши ва ҳеч кимга халақит бермаслиги ҳақида ишонч ҳосил қилиши
  3. Кўрсатилган барча ҳаракатларни бажариши
  4. Ушбу манёвр хавфсиз бўлишига ва ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Ушбу манёвр хавфсиз бўлишига ва ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши

Ҳайдовчи қайта тизилишдан ва ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришдан олдин Ушбу манёвр хавфсиз бўлишига ва ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши шарт

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

12-савол. Эгилувчан улагичда шатакка олганда транспорт воситалари орасидаги масофа қандай бўлиши керак?

  1. 3-6 м
  2. 2-4 м
  3. 1-3 м
  4. 4-6 м
  5. 4-8 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 4-6 м

ЙҲҚ 24-боби 144 - бандига мувофиқ, эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4 — 6 метр оралиғида бўлиши керак, қаттиқ улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

13-савол. Бу белги ўрнатилган жойда тиркамали енгил автомобилни ҳаракатланишга рухсат бериладими?

Бу белги ўрнатилган жойда тиркамали енгил автомобилни ҳаракатланишга рухсат бериладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат берилади
  3. Рухсат берилади агар тиркаманинг вазни 750 кг дан ошмаса
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Рухсат берилади

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.7 "Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланади" белгисига мувофиқ, юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги Тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланишини билдиради. Тиркамали енгил автомобилларга ушбу белгининг таъсири йўқ.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

14-савол. Суратларнинг қайси бирида қувиб ўтиш кўрсатилган?

Суратларнинг қайси бирида қувиб ўтиш кўрсатилган?
  1. «А» ва «Б»
  2. «А»
  3. «Б»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. «А»

ЙҲҚ 1-боби 6-банди 24-тушунчасига асосан, қувиб ўтиш — бир ёки бир нечта транспорт воситаларини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ўзиб кетиш.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

15-савол. 01.01.1981-йилгача ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар учун Қоидалар тормозлашнинг 40 км/с тезликда ҳаракатланиш тартибида ишчи тормоз тизимининг қандай самарадорлик меъёрига рухсат берилган?

  1. 7,2 м
  2. 19,5 м
  3. 12,2 м
  4. 25 м
  5. 14,5 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. 14,5 м

Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайдиган шартлар (ЙҲҚ 3-илова) талабларига мувофиқ, 01.01.1981-йилгача ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар учун ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги 40 км/с тезликда ҳаракатланиш тартибида тормозланиш йўли 14,5 м дан ошмаслиги керак. Шу меъёрга жавоб бермаса, транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

16-савол. Қайрилиш тақиқланади:

  1. Барча санаб ўтилган ҳолларда
  2. Пиёдалар ўтиш жойларида ва туннелларда
  3. Темир йўл кесишмаларида
  4. Кўприкларда, осма йўлларда, эстакадаларда ва уларнинг остида
  5. Лоақал бир йўналишда йўл 100 м дан камроқ кўринганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Барча санаб ўтилган ҳолларда

ЙҲҚ 9-боби 62-бандига асосан, қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида; туннелларда; кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); темир йўл кесишмаларида; йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

17-савол. Транспорт воситасининг бир ўқига излари ҳар хил нақшли шиналар ўрнатишга рухсат этиладими?

  1. Автомобилнинг фақат орқа ўқига олдинги бошқарувчи кўприк билан бирга рухсат этилади
  2. Фақат юк автомобилига рухсат этилади
  3. Рухсат этилади
  4. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Тақиқланади

ЙҲҚ 3-иловасининг 5.5-бандига мувофиқ, агар транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил ўлчамли ва конструкцияли (диоганал ва радиал, камерали ва камерасиз), ҳар хил нақшли, совуққа чидамли ва чидамсиз, янги ва қайта тикланган, янги ва протектор нақши чуқурлаштирилган шиналар ўрнатилган бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

18-савол. Қайси ишоралар огоҳлантирувчи ҳисобланади?

  1. Товушли ишоралар
  2. Фара чироқларини ўчиб-ёқилиши ва кундузги вақтда яқинни ёритувчи фара чироғининг ёқилиши
  3. Бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ ёки қўл билан бериладиган ишоралар
  4. Санаб ўтилган барча ишоралар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Санаб ўтилган барча ишоралар

ЙҲҚ 8-боби 44-бандига мувофиқ, қуйидагилар огоҳлантирувчи ишоралар ҳисобланади: бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ ёки қўл билан бериладиган ишоралар; товушли ишоралар; фара чироқларининг ёқиб-ўчирилиши; кундуз куни яқинни ёритувчи фара чироқларини ёқилиши.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

19-савол. Тўхташни тақиқловчи жойларни билдирувчи сидирға сариқ чизиқ қаерда чизилади?

Тўхташни тақиқловчи жойларни билдирувчи сидирға сариқ чизиқ қаерда чизилади?
  1. Ҳаракатланиш қисмининг четида
  2. Фақат тўсиқ (бордюр) устида
  3. Ҳаракатланиш қисмининг четида ёки бордюр устидан чизилади
  4. Ҳаракатланиш қисмида
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳаракатланиш қисмининг четида ёки бордюр устидан чизилади

ЙҲҚ 2 – иловаси 1 – бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 1.4 – тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

20-савол. Мопедларни шатакка олишга рухсат этиладими?

  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Қаттиқ қопламасиз йўл бўйлаб фақат куннинг ёруғ вақтида рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚ 28-боби 168-бандининг еттинчи хатбошисига асосан, велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади: Велосипедларни ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини шатакка олиш, шунингдек, улардан шатакка олишда фойдаланиш тақиқланади (велосипедга мўлжалланган тиркамаларни шатакка олиш бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

19-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 20-билет →

Қўнғироқ қилиш