7-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
7-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 7-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Бу жойда тўхташ мумкинми?
- Тақиқланган
- Мумкин
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланган
ЙҲҚ 13-боби 91-банди 13-хатбошига асосан, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади - бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно).
2-савол. Қайси белги Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгилайдиган талабларнинг бекор қилинишини кўрсатади?
- 5
- 1
- 2
- 4
- 3
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 4
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлими 5.23 "Аҳоли пунктининг охири" белгисига мувофиқ, ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартиб-талаблари бекор қилинган жойни билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
3-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси қоидани бузиб бурилмоқда?
- Фақат мотоцикл ҳайдовчиси
- Фақат енгил автомобиль ҳайдовчиси
- Иккиси ҳам бузмоқда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Иккиси ҳам бузмоқда
ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.1.1 белгига асосан, «Ҳаракатланиш тўғрига». Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракатланиш йўналишига тегишли кўрсаткичларнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин).
4-савол. Ғилдиракларни йўл билан илашиши йўқолганда (кучли ёмғир, сел ёки сув тошган йўл қисмлари) ҳайдовчи:
- Тезликни ошириш лозим
- Тормоз тепкисини кескин босиш билан тезликни камайтириш лозим
- Двигател билан тормозлаш орқали тезликни камайтириши лозим
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Двигател билан тормозлаш орқали тезликни камайтириши лозим
Ёмғир ёғаётганида ғилдираклар билан қоплама орасида албатта сув қолади (айниқса едирилган шина протекторида) ва бу ўз навбатида "Сув понаси"ни ҳосил қилади. Оқибатда ғилдираклар сирпана бошлайди. Бунда ҳайдовчи тезликни двигател ёрдамида пасайтириши керак, акс ҳолда тезликнинг кескин пасайиши автомобилнинг сирпаниб кетишига олиб келади.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
5-савол. Огоҳлантириш ишорасини бериш ҳайдовчига биринчи ҳаракатланиш хуқуқини берадими?
- Ҳамма ҳолларда беради
- Манёврни тугатиш вақтида беради
- Бермайди
- Манёврни бошлаш вақтида беради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Бермайди
ЙҲҚ 8-боби 46-бандига мувофиқ, бурилиш кўрсаткичлари билан берилаётган огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
6-савол. Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
- Кўк; қизил; яшил
- Яшил; кўк; қизил
- Кўк билан яшил бир вақтда, қизил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кўк; қизил; яшил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
7-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қай тартибда кесиб ўтади?
- 2-трамвай; кўк автомобил; 1-трамвай; қизил автомобил
- 2-трамвай айни вақтда 1-трамвай билан; кўк автомобил айни вақтда қизил билан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 2-трамвай; кўк автомобил; 1-трамвай; қизил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
8-савол. Юк автомобилининг қайси йўналишда ҳаракатланишига рухсат этилади?
- Фақат чапга
- Ўнгга, чапга ва қайрилиб олишга
- Фақат ўнгга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ўнгга, чапга ва қайрилиб олишга
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.30.1 белги, "Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши", чорраҳада юк автомобиллари, тракторлар ва ўзиюрар мосламаларга бирор йўналишда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса, бундай транспорт воситаларига тавсия этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
9-савол. Қайси белги пиёдалар ўтиш жойини билдиради?
- «В»
- «А»
- «Б»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. «Б»
ЙҲҚ 1 илова: 5.16.1, 5.16.2. “Пиёдалар ўтиш жойи”. Ўтиш жойи олдида 1.14.1-1.14.2 ётиқ чизиғи бўлмаганда 5.16.2 белгиси йўлдан ўнг томонга ўтиш жойининг олд чегарасига, 5.16.1 белгиси эса чап томонга ўтиш жойининг орқа чегарасига ўрнатилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
10-савол. Қайси белги қайрилишга рухсат этади?
- 1
- 5
- 2
- 3
- 4
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 2
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг йигирма иккинчи хатбошисига асосан: 3.18.2. “Чапга бурилиш тақиқланади”.
Изоҳ: 3.18.2. “Чапга бурилиш тақиқланади” белгиси, қайрилиб олишни тақиқламайди
11-савол. Ушбу светофор қайси йўналишида ҳаракатланишга рухсат беради?
- Фақат Чапга
- Тўғрига ва чапга
- Тўғрига ва ўнгга
- Фақат ўнгга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тўғрига ва ўнгга
Йўл ҳаракати қоидаларининг 36 бандига асосан, Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун «Т» ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.
12-савол. Йўловчиларга ҳайдовчи транспорт воситасини бошқараётганда, уни чалғитишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
- Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларида фақат бир марталик чипталар сотиб олиш учун рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 5-боби 24-банди 1-хатбошига асосан, йўловчиларга транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш (унга халақит бериш) тақиқланади.
13-савол. Жамоат транспорти бекатидан ташқарида йўл четидан қўзғалаётган йўналишли транспорт воситасига йўл беришингиз керакми?
- Ҳа
- Йўқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўқ
ЙҲҚ 22-боби 133-банди: Ҳайдовчилар аҳоли яшаш жойларида бекатдан ҳаракатланишни бошлаётган автобус ва троллейбусларга йўл беришлари керак. Ўз навбатида автобус ва троллейбус ҳайдовчилари ўзларига йўл берилганлигига ишонч ҳосил қилганликларидан кейингина ҳаракатланишни бошлашлари мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
14-савол. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш - ...
- Йўлларда ҳаракатни бошқариш бўйича ҳуқуқий, ташкилий-техникавий тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи.
- Йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларининг олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
15-савол. Қайси ётиқ йўл чизиғи баланд пиёдалар ўтиш жойини билдиради?
- «В»
- «А»
- «Б»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. «А»
ЙҲҚ 2 илова: 1.29.1 — сунъий нотекислик (баланд пиёдалар ўтиш жойини билдиради).
16-савол. Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар
- Автобус, енгил автомобил, трамвай
- Енгил автомобил, трамвай, автобус
- Трамвай, автобус, енгил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Трамвай, автобус, енгил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
17-савол. Аҳоли пунктларидан ташқарида қайси автомобиль тўхтаб туриш қоидасини бузмади?
- Яшил автомобиль
- Кўк автомобиль
- Қизил автомобиль
- Барча автомобиллар тўхтаб туриш қоидасини бузди
- Қизил ва яшил автомобиль
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қизил автомобиль
ЙҲҚнинг 13-боб. 88-банд 1-хатбошига асосан: 88. Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
18-савол. Ушбу йўл белгиси қандай номланади:
- Бир изли темир йўл кесишмаси
- Темир йўл кесишмасига яқинлашув
- Шлагбаумли темир йўл кесишмаси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Темир йўл кесишмасига яқинлашув
ЙҲҚ 1-иловаси 1-бўлим: «Темир йўл кесишмасига яқинлашув» (1.4.1–1.4.6) темир йўл кесишмасига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради. 3.32 «Хавфли юк…» бу жавоб эмас.
19-савол. Чорраҳада қайси йўналишларда ҳаракат қилишга рухсат этилади?
- «Б», «В», «Г», «Д»
- Фақат «Г» ва «Е»
- «А», «Б», «Г», «Д»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Фақат «Г» ва «Е»
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.8.1 "Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши" белгиси бўлаклар сони ва ҳар бири бўлак бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади. Чорраҳадан олдин ўрнатилган 5.8.1 белгисининг таъсири, агар шу туркумдаги бошқа белгилар ўрнатилмаган бўлса, бутун чорраҳага татбиқ этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
20-савол. Қўл-оёқ учлари (тирсакдан паст қисми, болдир) синишида транспорт шиналари ёки уларни қўлда ясаш учун воситалар бўлмаса биринчи тиббий ёрдам қандай кўрсатилади?
- Қўлларни тирсакдан букиб, рўмолга осган ҳолда танага боғлаш, оёқларни бир-бирига яхшилаб жипслаб текказиб боғлаш
- Қўлларни тирсакдан букиб, рўмолга осган ҳолда танага боғлаш, оёқларни орасига албатта юмшоқ мато қўйиб бир-бирига боғлаш
- Қўлларни тана бўйлаб чўзган ҳолда танага боғлаш, оёқларни орасига юмшоқ мато қўйиб бир-бирига боғлаш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қўлларни тирсакдан букиб, рўмолга осган ҳолда танага боғлаш, оёқларни орасига албатта юмшоқ мато қўйиб бир-бирига боғлаш
Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, қўл оёқ учлари (тирсакдан паст қисми, болдир) синишида транспорт шиналари ёки уларни қўлда ясаш учун воситалар бўлмаса биринчи тиббий ёрдам, қўлларни тирсакдан букиб, рўмолга осган ҳолда танага боғлаш, оёқларни орасига албатта юмшоқ мато қўйиб бир-бирига боғлаш орқали кўрсатилади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
7-билетни онлайн ечиш