27-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

27-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 27-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Қандай ҳолларда ҳайдовчиси бўлмаган транспорт воситаларини шатакка олиш мумкин?

  1. Эгилувчан ёки қаттиқ улагичда шатакка олишда
  2. Барча ҳолларда
  3. Қаттиқ улагичда шатакка олишда
  4. Қаттиқ улагичнинг тузилиши шатакка олинган транспорт воситаларининг шатакка олган транспорт воситалари изидан ҳаракатланишини таъминлаганда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Қаттиқ улагичнинг тузилиши шатакка олинган транспорт воситаларининг шатакка олган транспорт воситалари изидан ҳаракатланишини таъминлаганда

ЙҲҚ 24-боби 142-бандига мувофиқ, қаттиқ ёки эгилувчан улагич билан шатакка олиш шатакка олинган транспорт воситасининг рул бошқарувида ҳайдовчи бўлгандагина амалга оширилиши керак. Тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланганда қаттиқ улагичнинг конструкцияси шатакка олинган транспорт воситасини шатакка олган транспорт воситасининг изидан ҳаракатланишини таъминлайдиган ҳоллар бундан мустасно.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

2-савол. Ушбу белги қандай номланади?

Ушбу белги қандай номланади?
  1. Мажбурий секинланиш
  2. Баланд пиёдалар ўтиш жойи
  3. Сунъий нотекислик
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Баланд пиёдалар ўтиш жойи

ЙҲҚ 1 илова: 5.48. “Баланд пиёдалар ўтиш жойи”. 5.16.1-5.16.2 йўл белгилари билан бирга қўлланилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

3-савол. Кўк автомобил ҳайдовчиси қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилмайди?

Кўк автомобил ҳайдовчиси қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилмайди?
  1. Фақат 1
  2. Фақат 1, 3, 4 йўналишларда
  3. Барча йўналишларда
  4. Фақат 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат 1, 3, 4 йўналишларда

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.18.1 банди ва 3.Тақиқловчи белгиларнинг 47-хатбошига асосан: 3.18.1. “Ўнгга бурилиш тақиқланган”. 3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

4-савол. Кўрсатилган қайси белгилар сизга яшаш манзилингизга автомобилда ўтишга рухсат беради?

Кўрсатилган қайси белгилар сизга яшаш манзилингизга автомобилда ўтишга рухсат беради?
  1. Барчаси
  2. Фақат «Б»
  3. Фақат «А» ва «В»
  4. Фақат «А»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат «А» ва «В»

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимига асосан: «А» — 3.2 «Ҳаракатланиш тақиқланган», «В» — 3.3 «Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Бу белгилар белгиланган зонада яшайдиган (ёки ишлайдиган) фуқароларга тегишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди, шунинг учун яшаш манзилига ўтишга рухсат этилади. «Б» — 3.1 «Кириш тақиқланган» белгиси; унга бундай истисно қўлланилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

5-савол. Кесишаётган қатнов қисми четига қанчадан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади?

  1. 45 метр
  2. 40 метр
  3. 30 метр
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 30 метр

ЙҲҚ 13-боби 91-банди: Тўхташ тақиқланади: Қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ, ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

6-савол. Қайси йўналишда ҳаракатланишни давом эттиришингиз мумкин?

Қайси йўналишда ҳаракатланишни давом эттиришингиз мумкин?
  1. Чапга ва орқага қайрилиб олишга
  2. Ўнгга, чапга ва орқага қайрилиб олишга
  3. Фақат чапга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ўнгга, чапга ва орқага қайрилиб олишга

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.1.6 белгига асосан, «Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга». Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракатланиш йўналишига тегишли кўрсаткичларнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин).
ЙҲҚнинг 56 бандига асосан, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Ушбу ҳолатда белги талаби бўйича, ўнг ва чап йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади, лекин, транспорт воситаси шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг чап четки ҳолатни эгаллаганлиги учун чапга ва орқага қайрилиб олишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

7-савол. N2, N3; О3; О4; М2; М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа деворига ёзилиши керак?

  1. Яхши кўринадиган рақам белгиси
  2. Транспорт воситасининг тегишлиги ҳақида таниқлик белгиси
  3. Таниқлик ва рақам белгилари
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яхши кўринадиган рақам белгиси

ЙҲҚ 29-боби 175-бандининг иккинчи хатбошисига асосан: Юк автомобиллари, тиркамалар (енгил автомобиллар тиркамаларидан ташқари) ва автобуслар (микроавтобуслардан ташқари) кузовининг орқа деворига унинг давлат рақам белгиси ва ҳарфлари ёзилиши керак. Рақамнинг баландлиги 300 миллиметр, кенглиги 120 миллиметр, чизиғининг йўғонлиги 30 миллиметрдан кам бўлмаслиги, ҳарфлар баландлиги эса рақам ўлчамларининг 2/3 қисмига тенг бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 42-дарс «Таниб белгилари» →

8-савол. Тўхташ йўли деб нимага айтилади?

  1. Хавфнинг ҳайдовчига маълум бўлган пайтидан тормозлаш бошлангунча автомобилда ўтилган масофа
  2. Автомобилда хавфнинг ҳайдовчига маълум бўлган пайтидан бошлаб тўла тўхтагунга қадар босиб ўтилган масофа
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Автомобилда хавфнинг ҳайдовчига маълум бўлган пайтидан бошлаб тўла тўхтагунга қадар босиб ўтилган масофа

Тўхташ йўлига ҳайдовчининг хавф-хатарни сезган вақтидан бошлаб, транспорт воситасининг бутунлай тўхтагунга қадар юриб ўтган масофаси тушунилади. Тўхташ йўли доим тормоз йўлидан кўпроқ бўлади, чунки тормозланиш бошланишидан аввал транспорт воситаси ҳайдовчининг реаксия вақти ва тормоз юритмасининг ишлаб кетиш вақтига боғлиқ бўлган масофани ўтади.

Мавзу бўйича видеодарс: 23-дарс «Ҳаракатланиш тезлиги» →

9-савол. Бу белги нимани билдиради?

Бу белги нимани билдиради?
  1. Қарама-қарши йўналиш бўлагига чиқишнинг бошланғич кўрсаткичи
  2. Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг дастлабки кўрсаткичи
  3. Тўсиқларни айланиб ўтишнинг дастлабки кўрсаткичи
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг дастлабки кўрсаткичи

ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг эллик иккинчи хатбошисига асосан: 5.34.2. “Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи”. Ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракатланиш учун ёпиқ ҳудудини айланиб ўтиш ёки ўнг томондаги қатнов қисмига қайтиш учун ҳаракатланиш йўналишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

10-савол. Қайси автомобил ҳайдовчиси қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?

Қайси автомобил ҳайдовчиси қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?
  1. Чапдаги расмда
  2. Иккала расмда
  3. Ўнгдаги расмда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Чапдаги расмда

ЙҲҚнинг 22-боб. 132-банд 2 ва 3-хатбоши, 17 прим 1-боб. 115 прим 2-банд 1-хатбоши ҳамда ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.23 бандга асосан: Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.
Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.
115 прим 2. Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош ҳудуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.​ 1.23 — йўлнинг фақат йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлагини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

11-савол. Тўхташ қоидасини қайси транспорт ҳайдовчиси бузди?

Тўхташ қоидасини қайси транспорт ҳайдовчиси бузди?
  1. Фақат кўк автомобил ҳайдовчиси
  2. Фақат қизил автомобил ҳайдовчиси
  3. Ҳар иккала ҳайдовчи ҳам
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат қизил автомобил ҳайдовчиси

ЙҲҚ 22-боби 132-бандига мувофиқ, агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

12-савол. Ушбу светофор трамвайга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?

Ушбу светофор трамвайга қайси йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради?
  1. Барча йўналишларга
  2. Барча йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади
  3. Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади

ЙҲҚ 7-боби 36-банди: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

13-савол. Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси, ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган транспорт воситасига яқинлашиб келаётганда нима қилиши керак?

Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси, ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган транспорт…
  1. Тезликни пасайтириш ва бошқа қаторга ўтиш билан боғлиқ кескин манёврларга йўл қўймасдан ҳаракатни давом эттириш
  2. Ҳаракат бўлагини ўзгартирмасдан тўхташи ва мажбурий тўхташ чироқларини ёқиши
  3. Йўл бериши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Йўл бериши

ЙҲҚ 6-боби 26-бандига асосан, ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →

14-савол. Қизил автомобил чорраҳани кесиб ўтади:

Қизил автомобил чорраҳани кесиб ўтади:
  1. Иккинчи бўлиб
  2. Биринчи бўлиб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Биринчи бўлиб

ЙҲҚ 6-боби 25-бандига асосан, кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ- маёқчаси ва (ёки) махсус товушли ишораси ёқилган тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан Қоидаларнинг 7-боб (38-бандидан ташқари), 9-16, 19-20 боблари, Қоидаларнинг 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин. ЙҲҚ 16-боби 104, 106-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, асосий йўлдан келаётган транспорт воситасига иккинчи даражали йўлдан келаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар кесишган чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари лозим.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

15-савол. Чорраҳадан охирги бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?

Чорраҳадан охирги бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?
  1. Оқ автомобил, сариқ билан бир вақтда
  2. Сариқ автомобил
  3. Қизил автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Оқ автомобил, сариқ билан бир вақтда

Йўл ҳаракати қоидаларининг 104 банди 1 хатбошига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 107 бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Ушбу чорраҳани яшил автомобил биринчи, қизил автомобил иккинчи оқ автомобил, сариқ билан бир вақтда охирги бўлиб кесиб ўтади.

Мавзу бўйича видеодарс: 14-дарс «Чорраҳа: асосий йўл тўғри» →

16-савол. Ушбу вазиятда сиз ўнгдаги бўлакда ҳаракатланаётиб сизнинг бўлагингизга қайта тизилмоқчи бўлган транспорт воситасига йўл беришингиз керакми?

Ушбу вазиятда сиз ўнгдаги бўлакда ҳаракатланаётиб сизнинг бўлагингизга қайта тизилмоқчи бўлган транспорт…
  1. Керак эмас
  2. Керак
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Керак эмас

ЙҲҚ 9-боби 55-банди: Ҳайдовчи қайта тизилишда ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирмасдан ҳаракатланаётган йўлакай транспорт воситаларига йўл бериши керак. Бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари бир вақтда қайта тизилаётганларида ҳайдовчи ўнг томондаги транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

17-савол. Автобус ҳайдовчисига йўловчиларни тушириш учун тўхташга рухсат этиладими?

Автобус ҳайдовчисига йўловчиларни тушириш учун тўхташга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг тўртинчи хатбошисига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: тўхтаган транспорт воситаси билан сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи бўлак ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

18-савол. Қайси транспорт воситаларига ҳаракатланиш рухсат этилади?

Қайси транспорт воситаларига ҳаракатланиш рухсат этилади?
  1. Яшил, кўк ва қизил
  2. Яшил, кўк ва қора автомобилларга
  3. Қизил, сариқ ва яшил автомобилларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Яшил, кўк ва қизил

ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

19-савол. Етарли кўринмаслик шароитида йўлнинг ёритилмаган қисмида тўхтаган ёки тўхтаб турган механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси бажариши керак

  1. Туманга қарши фараларни ёки яқинни ёритиш фараларини ёқиши
  2. Габарит чироқларини ёқиши
  3. Фараларнинг узоқни ёритиш чироқларини ёқиши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Габарит чироқларини ёқиши

ЙҲҚ 23-боби 136-бандига асосан: Қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмида, шунингдек етарлича кўринмайдиган шароитда тўхтаган ёки тўхтаб турган транспорт воситасида габарит чироқлари ёқилган бўлиши керак.
Етарлича кўринмайдиган шароитда габарит чироқларига қўшимча равишда яқинни ёритувчи фара чироқлари, туманга қарши фара чироқлари ва туманга қарши орқа фара чироқлари ёқилиши мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

20-савол. Автомобил ҳаракатланаётганда кутилмаганда шинаси ёрилиб кетса, ҳайдовчи нима қилиши зарур?

  1. Ишчи тормоз билан тўла тўхтагунча кескин тормозлаш
  2. Автомобилни тўхтаб туриш тормози ёрдамида тўхтатиш
  3. Рул чамбарагини ушлаб туриш, тўғри чизиқда ҳаракатни сақлаш, тезликни камайтириш ва тўхтатиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Рул чамбарагини ушлаб туриш, тўғри чизиқда ҳаракатни сақлаш, тезликни камайтириш ва тўхтатиш

Шиналарнинг бирида босимнинг камайиши унинг айланишига қарама-қаршилигини кучайтиради ва кўндаланг қаттиқлигини камайтиради. Шунинг учун босими бўлмаган шина билан автомобил ён томонга оғади. Бошқаришни сақлаб қолиш учун ҳайдовчи рул чамбарагини ушлаб туриб, тезлигини пасайтириши ва тўхтатиш лозим.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

27-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 28-билет →

Қўнғироқ қилиш