28-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

28-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 28-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Қайси ҳолатда сиз мажбурий тўхташни амалга оширасиз?

  1. Техник носозлик туфайли йўлнинг ҳаракат қисмида.
  2. Пиёдалар ўтиш жойи олдида пиёдаларга йўл бериш учун тўхтаб
  3. Ҳар икки санаб ўтилган ҳолда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Техник носозлик туфайли йўлнинг ҳаракат қисмида.

ЙҲҚ 1-боби 6-банди 11-атамага мувофиқ, мажбурий тўхташ – техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш. Ҳайдовчининг ушбу хатти-ҳаракати охирги зарур чора бўлиб, қоидабузарлик деб эътироф этилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

2-савол. Ушбу йўл белгиси:

Ушбу йўл белгиси:
  1. Қатнов қисмида тўсувчи қурилма борлигини билдиради
  2. Чорраҳа олдида тўсувчи қурилма борлигини билдиради
  3. Олдинда бошқариладиган тўсувчи қурилма борлигини билдиради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Олдинда бошқариладиган тўсувчи қурилма борлигини билдиради

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.34 «Диққат, бошқариладиган тўсиқ» йўл белгиси бошқариладиган тўсувчи қурилмага етмасдан ўрнатилади ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини олдинда тўсувчи қурилма борлиги ҳақида огоҳлантиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

3-савол. Ушбу “50” ёзувли йўл чизиғи нимани билдиради?

Ушбу “50” ёзувли йўл чизиғи нимани билдиради?
  1. Йўлнинг ушбу қисмида рухсат берилган энг юқори тезликни
  2. Йўлнинг ушбу қисмида тавсия берилган тезликни
  3. Йўл ёки маршрут рақамини
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Йўлнинг ушбу қисмида рухсат берилган энг юқори тезликни

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.28 йўл чизиғига асосан, тақиқловчи йўл белгиларини такрорловчи йўл чизиғи.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

4-савол. Туманга қарши чироқларни қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёритувчи чироқлар билан бирга қўллаш мумкинми?

  1. Ҳа
  2. Йўқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳа

Йўл ҳаракати қоидаларининг 137 бандига асосан, қуйидаги ҳолларда туманга қарши фара чироқларидан фойдаланиш мумкин: сутканинг қоронғи вақтида йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи фара чироқлари билан бирга.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

5-савол. Куннинг қоронғу вақтида йўлнинг ёритилмаган қисмларида ҳаракатланаётганда механик транспорт воситасининг қайси чироқлари ёқилган бўлиши керак?

  1. Фақат узоқни ёритувчи чироқлар
  2. Фақат яқинни ёритувчи чироқлар
  3. Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар

ЙҲҚ 23 – боби 134 – бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан: Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак: барча механик транспорт воситалари – узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар.

Мавзу бўйича видеодарс: 33-дарс «Ташқи ёритиш асбоблари» →

6-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:

Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:
  1. Трамвай
  2. Автомобиль
  3. Мотоцикл
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Автомобиль

Йўл ҳаракати қоидаларининг 106 бандига асосан, Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

7-савол. Ҳайдовчи манёврни бажаришда бурилиш кўрсаткичлари билан ёруғлик ишорасини ҳар доим бериши керакми?

  1. Ҳар доим бериши керак
  2. Керак эмас, агар ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларини чалғитиши мумкин бўлса
  3. Керак, зарурий эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Керак эмас, агар ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларини чалғитиши мумкин бўлса

ЙҲҚ 8- боби 46 – бандининг иккинчиси хатбошисига асосан: Бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак (қўл билан берилаётган ишорани манёврни бевосита бажаришдан олдин тугаллаш мумкин). Бериладиган ишоралар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини чалғитмаслиги керак. Огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

8-савол. Қайси белги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради?

Қайси белги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради?
  1. Ҳаммаси
  2. A ва C
  3. Фақат A
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат A

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.20 белгига асосан, «Пиёдалар ўтиш жойи». 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва (ёки) 1.14.1 — 1.14.4 чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

9-савол. Қайси белги агар юк автомобилни тиркамаси билан бирга рухсат этилган тўлиқ вазни 7 тоннага тенг бўлса, тиркамали автомобилларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди?

Қайси белги агар юк автомобилни тиркамаси билан бирга рухсат этилган тўлиқ вазни 7 тоннага тенг бўлса…
  1. 5
  2. 1
  3. 4
  4. 3
  5. 2
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 4

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг тўққизинчи хатбошисига асосан: 3.7 “Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланади”. Юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

10-савол. Бундай вазиятда ҳайдовчи нима қилиши керак?

Бундай вазиятда ҳайдовчи нима қилиши керак?
  1. Қатнов қисмидан ўтаётган болаларга йўл бериши
  2. Бу йўл қисмидан ўтиши керак, чунки болалар қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтмаяптилар
  3. Олдиндан яқин фара чироқларини ёқиб ва узлуксиз товуш ишорасини бериб, энг кам тезлик билан турган транспорт воситасини айланиб ўтиши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Қатнов қисмидан ўтаётган болаларга йўл бериши

ЙҲҚ 17-боби 115-бандига асосан, "Болалар гуруҳини ташиш" таниқлик белгиси ўрнатилган, авария ишораси ёқилган транспорт воситаси тўхтаганда, унга яқинлашаётган ҳайдовчи ҳаракат тезлигини камайтириши, зарур бўлса, тўхташи ва болаларни ўтказиб юбориши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →

11-савол. Қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?

Қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?
  1. А
  2. А ва Б
  3. Б
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. А

Йўл ҳаракати қоидалари 163 бандига асосан, транспорт воситасининг габаритларидан олди ёки орқа томонга 1 метрдан, ён томонга габаритнинг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 37-дарс «Юк ташиш» →

12-савол. Кўрсатилган йўл белгиларидан қайсилари Сиз йўлнинг тор қисмида йўл беришингизни талаб қилади?

Кўрсатилган йўл белгиларидан қайсилари Сиз йўлнинг тор қисмида йўл беришингизни талаб қилади?
  1. «Б» ва «Г»
  2. «Б» ва «В»
  3. «А» ва «В»
  4. Фақат «В»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «А» ва «В»

ЙҲҚ 21-боби 128-бандига мувофиқ, йўлнинг 1.13 белгиси билан белгиланган қияликларида, қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган бирон-бир тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак ва ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлими 2.6 белгисига асосан, "рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги", қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

13-савол. Ушбу вазиятда қайси йўналишда ҳаракатланишингиз мумкин?

Ушбу вазиятда қайси йўналишда ҳаракатланишингиз мумкин?
  1. 1 ва 4 йўналишларда
  2. 1, 3 ва 4 йўналишларда
  3. Барча йўналишларда
  4. 1, 2 ва 3 йўналишларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Барча йўналишларда

ЙҲҚ 1 илова: 4.1.1. “Ҳаракатланиш тўғрига”. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

14-савол. Қайси транспорт воситаларига йўловчиларни туширишга рухсат этилади?

Қайси транспорт воситаларига йўловчиларни туширишга рухсат этилади?
  1. B
  2. Ҳеч қайси бирига
  3. A
  4. C
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. A

ЙҲҚ 13-боби 88-банди: Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, Шунингдек, бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. ЙҲҚ 17.1-боби 115.1-банди: Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин. Бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади, бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно.

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

15-савол. Сиз чапга бурилмоқчисиз, кимга йўл беришингиз керак?

Сиз чапга бурилмоқчисиз, кимга йўл беришингиз керак?
  1. Фақат юк автомобилига
  2. Фақат автобусга
  3. Ҳар икки транспорт воситасига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳар икки транспорт воситасига

Йўл ҳаракати қоидаларининг 104 банди 1 хатбошига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 14-дарс «Чорраҳа: асосий йўл тўғри» →

16-савол. Қайси белги тўсиқни ўнг ёки чап томонидан четлаб ўтишга рухсат этилишини билдиради?

Қайси белги тўсиқни ўнг ёки чап томонидан четлаб ўтишга рухсат этилишини билдиради?
  1. 5
  2. 2
  3. 4
  4. 1
  5. 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 5

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.2.3 белгига асосан, «Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан айланиб ўтиш». Ҳар томонидан айланиб ўтиш рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

17-савол. Олдида транспорт воситаси тўхтаб турган тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашиб келмоқдасиз, Сиз нима қилишингиз керак?

  1. Ҳаракатни давом эттириш, лекин тўхтаб турган транспорт воситаси олдида пиёдалар йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда
  2. Пиёдалар ўтиш жойидан тўхтамасдан ўтиш, лекин алоҳида эҳтиёткорлик билан
  3. Пиёдалар ўтиш жойидан ўтиш
  4. Албатта тўхташ, пиёдалар пайдо бўлса, уларни ўтказиб юбориш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳаракатни давом эттириш, лекин тўхтаб турган транспорт воситаси олдида пиёдалар йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда

ЙҲҚ 17-боби 110-бандига мувофиқ, агар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси ҳаракатини секинлаштирса ёки тўхтаса, қўшни тасмаларда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт воситаси олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →

18-савол. Қайси йўл белгиси барча транспорт воситаларининг ҳаракатини истисносиз тақиқлайди?

Қайси йўл белгиси барча транспорт воситаларининг ҳаракатини истисносиз тақиқлайди?
  1. «А»
  2. «В»
  3. «Б»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. «Б»

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.17.2 "Хавф-хатар" белгисига мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа хавфли вазиятлар туфайли, истисносиз, барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

19-савол. Ёнилғи қуйиш жойидан йўлга чиқиш чорраҳа ҳисобланадими?

  1. Ҳисобланади
  2. Ҳисобланмайди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳисобланмайди

ЙҲҚ 1-боб 6-банди 36 ва 51 -тушунчаларига асосан, ёндош ҳудуддан чиқиш жойлари чорраҳа ҳисобланмайди. Ёндош ҳудуд – бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, маҳаллалар, турар жой даҳалари, транспорт воситаси тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар).

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

20-савол. Ушбу белгилардан қайси бири бир томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлнинг бошида ўрнатилади?

Ушбу белгилардан қайси бири бир томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлнинг бошида ўрнатилади?
  1. Фақат «А»
  2. Фақат «Б»
  3. «Б» ёки «В»
  4. «Б» ва «Г»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат «Б»

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.5 белгига асосан, 5.5. «Бир томонлама ҳаракатли йўл». Транспорт воситалари бутун кенглик бўйича бир йўналишда ҳаракатланадиган йўл ёки қатнов қисми.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

28-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 29-билет →

Қўнғироқ қилиш