26-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

26-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 26-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Агар пиёдалар ўтиш жойларидан кейин тирбандлик пайдо бўлса ҳайдовчи қаерда тўхташи керак?

  1. Бевосита пиёдалар ўтиш жойи олдида
  2. Пиёдалар ўтиш жойига 5 м етмасдан
  3. Пиёдалар ўтиш жойида, агар пиёдалар бўлмаса
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Бевосита пиёдалар ўтиш жойи олдида

Йўл ҳаракати қоидаларининг 112 бандига асосан, пиёдалар ўтиш жойларидан кейин пайдо бўлган тирбандлик туфайли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида тўхташга мажбур бўладиган бўлса, пиёдалар ўтиш жойига кириш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →

2-савол. Светофорнинг бир вақтда ёқилган сариқ ва қизил ишоралари нимани билдиради?

Светофорнинг бир вақтда ёқилган сариқ ва қизил ишоралари нимани билдиради?
  1. Ҳаракатни тақиқлайди ва тезда яшил ишора ёқилиши ҳақида огоҳлантиради
  2. Ҳаракатни бошлаш мумкин
  3. Чорраҳага махсус овоз ёки милтилловчи чироқ билан ишора бераётган транспорт воситаси яқинлашиб келаётганини
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳаракатни тақиқлайди ва тезда яшил ишора ёқилиши ҳақида огоҳлантиради

ЙҲҚ 7-боби 31-банди 7-хатбошисига асосан, қизил ва сариқ ишораларнинг бир вақтда ёниши ҳаракатланишни тақиқлайди ва кўп ўтмай яшил ишора ёниши ҳақида ахборот беради.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

3-савол. М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг бошқарув қурилмасидаги қандай энг катта люфт йиғиндисига йўл қўйилади:

  1. 25°
  2. 10°
  3. 20°
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 20°

ЙҲҚ 3-иловасининг 2.1-бандига мувофиқ, М3 тоифа автотранспорт воситасининг бошқарув қурилмасидаги люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда 20 градусдан катта бўлмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

4-савол. Бошқаришни ўргатишдаги транспорт воситаси қандай жиҳозланган бўлиши керак?

  1. Илашма ва ишчи тормознинг қўшимча тепкилари билан
  2. Ўргатувчи учун орқани кўрсатувчи кўзгу билан
  3. Санаб ўтилган барча жиҳозлар ва белгилар билан
  4. Қоидаларнинг талабларига асосан таниқлик белгилари билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Санаб ўтилган барча жиҳозлар ва белгилар билан

ЙҲҚ 25-боби 150-бандига мувофиқ, бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган механик транспорт воситалари "Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси" таниқлик белгиси ва ўргатувчи учун улашиш механизми ва ишчи тормознинг қўшимча тепкилари, қўшимча орқани кўрсатувчи кўзгу билан жиҳозланиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 35-дарс «Ўқув ҳайдаш» →

5-савол. Қизил автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?

Қизил автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
  1. Иккинчи бўлиб, сариқдан кейин
  2. Иккинчи бўлиб, айни вақтда кўк билан бирга
  3. Учинчи бўлиб, яшил, сариқдан кейин
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Иккинчи бўлиб, айни вақтда кўк билан бирга

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

6-савол. Бу белги қайси транспорт воситаларига тегишли эмас?

Бу белги қайси транспорт воситаларига тегишли эмас?
  1. Белги таъсирида жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатаётган транспорт воситасига
  2. Тракторлар ва ўзиюрар автомобилларга
  3. Автобуслар ва микро автобусларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Белги таъсирида жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатаётган транспорт воситасига

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг учинчи ва ўттиз саккизинчи хатбошиларига асосан: 3.2. “Ҳаракатланиш тақиқланган”. Барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради. 3.2 белгиси белгиланган зонада жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига, шунингдек, белгиланган зонада яшайдиган ёки ишлайдиган фуқароларга хизмат қилувчи ёки уларга тегишли бўлган транспорт воситаларига таъсир қилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

7-савол. Кўрсатилган йўналишлар бўйича қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?

Кўрсатилган йўналишлар бўйича қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Автомобил ва мотоцикл ҳайдовчисига
  2. Трамвай ва автомобил ҳайдовчисига
  3. Автомобил ҳайдовчисига
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Трамвай ва автомобил ҳайдовчисига

ЙҲҚ 7-боби 32-бандига асосан, йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

8-савол. Қайси йўналиш бўйича бурилиш мумкин?

Қайси йўналиш бўйича бурилиш мумкин?
  1. Фақат «А»
  2. Иккала санаб ўтилган ҳолларда
  3. Фақат «Б»
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат «А»

ЙҲҚ 1 илова: 5.37. “Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш”. ЙҲҚ 2 илова: 1.9 — реверсив ҳаракат ташкил этилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчириган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади.
ЙҲҚ 10-боби 71-банди: Реверсив ҳаракатланишли йўлга бурилишда ҳайдовчи транспорт воситасини шундай бошқариши керакки, бунда транспорт воситаси қатнов қисмлари кесишмасидан чиқишда четки ўнг қаторни эгаллаши керак. Шу йўналишдаги бошқа тасмалардан ҳам ҳаракатланиш рухсат этилганига ишонч ҳосил қилингандан кейингина ҳайдовчига қайта тизилишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

9-савол. М2; М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг шина протектори нақшларининг баландлиги қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:

  1. 2,0 мм
  2. 2,5 мм
  3. 1,6 мм
  4. 0,8 мм
  5. 1,0 мм
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 2,0 мм

ЙҲҚ 3-иловасининг 5.1-бандига мувофиқ, агар шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги Н2, Н3, О3, о4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм дан кам бўлса; М1, Н1, О1, О2 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,6 мм дан, кам бўлса; М2, М3 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 2,0 мм дан кам бўлса; мотосикл ва мопедлар (скутерлар, Квадросикллар) учун — 0,8 мм дан кам бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

10-савол. Милтилловчи қизил ишора?

  1. Кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган ҳайдовчиларга ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади
  2. Ҳаракатни тақиқлайди
  3. Ҳаракатланишга рухсат беради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳаракатни тақиқлайди

ЙҲҚнинг 7-боб. 31-банд 7-хатбошига асосан: 31. Светофорнинг доирасимон ишоралари қуйидаги маънони билдиради: қизил ишора, шунингдек, милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни тақиқлайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 16-дарс «Светофор ишоралари» →

11-савол. Шокнинг белгилари қандай?

  1. Кучли тер ажралиши
  2. Тери ва шиллиқ қаватларнинг оқариши
  3. Юқоридаги барча ҳолатлар
  4. Эс-ҳушнинг ноаниқлиги, беҳуш ҳолат
  5. Оғиз қуриши, чанқоқолик, нафас олишнинг тезлашуви
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Юқоридаги барча ҳолатлар

Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, шокнинг белгилари қуйидагилар:
- Тери ва шиллиқ қаватларнинг оқариши;
- Кучли тер ажралиши;
- Оғиз қуриши, чанқоқлик, нафас олишнинг тезлашуви;
- Эс - ҳушнинг ноаниқлиги, беҳуш ҳолат.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

12-савол. Кўк автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?

Кўк автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
  1. Иккинчи бўлиб
  2. Учинчи бўлиб
  3. Биринчи бўлиб
  4. Охирги бўлиб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Охирги бўлиб

ЙҲҚ 16-боби 104, 106-бандларига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, асосий йўлдан келаётган транспорт воситасига иккинчи даражали йўлдан келаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига мувофиқ, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек, рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

13-савол. Енгил автомобилда қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?

Енгил автомобилда қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Фақат тўғрига
  2. Фақат ўнгга ва чапга
  3. Исталган йўналишда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Исталган йўналишда

ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.1.1 белгига асосан, «Ҳаракатланиш тўғрига». Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади.
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.4.1 белгига асосан, «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади. 7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига татбиқ этилади.
Енгил автомобилга исталган йўналишда ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

14-савол. Қизил автомобил чорраҳани нечинчи бўлиб кесиб ўтади?

Қизил автомобил чорраҳани нечинчи бўлиб кесиб ўтади?
  1. Биринчи бўлиб
  2. Иккинчи бўлиб
  3. Охирги бўлиб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Охирги бўлиб

Йўл ҳаракати қоидаларининг 105 бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 107 бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Ушбу чорраҳада трамвай биринчи, тўғрига ҳаракатланаётган автобус иккинчи, чапга бурилаётган қизил автомобил учинчи бўлиб ҳаракатланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

15-савол. Кўрсатилган белгилардан қайси бири рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига ҳаракатланишга рухсат беради?

Кўрсатилган белгилардан қайси бири рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига…
  1. A ва B
  2. Фақат A ва C
  3. Фақат C
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат A ва C

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.3 белгига асосан, «Автомобиллар учун мўлжалланган йўл». Фақат автомобиллар, автобус ва мотоциклларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.4 белгига асосан, «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки рухсат этилган тўлиқ вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар ускуналарнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.4. йўл белгиси бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

16-савол. Агар транспорт воситаси ўлчамлари катталигидан ёки бошқа сабабларга кўра четки ҳолатда бурилишни бажара олмаган бўлса, бу қоидадан четга чиққан ҳолда бурилишга йўл қўйиладими?

  1. Йўл қўйилади, агар бу бошқа транспорт воситаларига халақит бермаса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, талаблардан четка чиқиши мумкин
  2. Йўл қўйилмайди
  3. Аҳоли пунктидан ташқаридаги йўлларда йўл қўйилади
  4. Йўл қўйилади, лекин фақат чорраҳада эмас
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Йўл қўйилади, агар бу бошқа транспорт воситаларига халақит бермаса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, талаблардан четка чиқиши мумкин

ЙҲҚ 9-боби 58-бандига мувофиқ, транспорт воситаси ўзининг ташқи габаритлари ёки бошқа сабабларга кўра шу йўналишда ҳаракатланиши мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатини эгаллаб бурилишни бажара олмаса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, бошқа транспорт воситаларига халақит бермасдан, талаблардан четга чиқишига йўл қўйилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

17-савол. Қуйидаги қайси суратда ҳайдовчи автомобилни қоидага хилоф равишда тўхташ жойига қўйган?

Қуйидаги қайси суратда ҳайдовчи автомобилни қоидага хилоф равишда тўхташ жойига қўйган?
  1. Барчасида
  2. Фақат чапдаги
  3. Чап ва ўртадаги
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Чап ва ўртадаги

ЙҲҚ 13-боби 88-бандига асосан, транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

18-савол. Қўшалоқ шиналар орасига бегона жисмлар тиқилиб қолганда транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этиладими?

  1. Кўпи билан 40 км/соат тезликда ҳаракат қилишга рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Мазкур йўналишда икки ва ундан ортиқ бўлак бўлганда йўлнинг фақат ўнг тарафдаги бўлаги бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚ 3-иловасининг 5.3-бандига мувофиқ, агар қўшалоқ шиналар орасига хавф-хатар туғдирувчи бегона жисмлар қисилиб, тиқилиб қолган бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

19-савол. Кўрсатилган йўл белгиларининг қайси бирида энг кам тезликда ҳаракатланиш керак?

Кўрсатилган йўл белгиларининг қайси бирида энг кам тезликда ҳаракатланиш керак?
  1. Ўнгдаги белгида
  2. Ҳар иккисида
  3. Чапдаги белгида
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ўнгдаги белгида

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 4.7 бандига асосан: 4.7. «Энг кам тезлик». Фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

20-савол. Ушбу чорраҳада ким йўл беради?

Ушбу чорраҳада ким йўл беради?
  1. Кўк автомобил
  2. Мотосикл ва сариқ автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Кўк автомобил

Йўл ҳаракати қоидаларининг 98 банди 3 хатбошига асосан, айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

26-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 27-билет →

Қўнғироқ қилиш