59-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

59-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 59-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. “Қувиб ўтиш” атамаси нимани билдиради?

  1. Эгаллаб турган бўлакдан қарама қарши ҳаракат бўлагига чиқиб бир ёки бир неча транспорт воситаларидан ўзиб кетиш ва дастлаб эгаллаб турган бўлагига қайтиш
  2. Эгаллаган ҳаракатланиш бўлагидан чиқиб, олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситасидан ўзиб кетиш
  3. Бир ва бир неча транспорт воситаларидан ўзиб кетиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Эгаллаб турган бўлакдан қарама қарши ҳаракат бўлагига чиқиб бир ёки бир неча транспорт воситаларидан ўзиб кетиш ва дастлаб эгаллаб турган бўлагига қайтиш

ЙҲҚ 1-боби 6-банди 24-тушунчасига асосан, қувиб ўтиш — бир ёки бир нечта транспорт воситаларини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган тасмага чиқиб, сўнгра илгари эгаллаган қаторига қайтиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ўзиб кетиш.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

2-савол. Қайси автомобилнинг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидаларини бузмади?

Қайси автомобилнинг ҳайдовчиси тўхтаб туриш қоидаларини бузмади?
  1. Ҳар иккиси бузган
  2. Ҳеч ким бузмади
  3. Қизил
  4. Сариқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳар иккиси бузган

ЙҲҚ 13-боби 88-бандига асосан, транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонида йўл ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно) тўхташ тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

3-савол. Ушбу чорраҳада чапга бурилишга рухсат этиладими?

Ушбу чорраҳада чапга бурилишга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади

ЙҲҚ 1-иловаси 4-бўлимининг биринчи ва саккизинчи хатбошиларига асосан: 4.1.1. “Ҳаракатланиш тўғрига”. 4.1.1 йўл белгиси қатнов қисмининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага жорий қилинади. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

4-савол. Жароҳатдан беҳушланганда биринчи тиббий ёрдамни қандай кўрсатиш керак?

  1. Мутлоқ тинч қўйиш. Бошни тушириш, оёқларни кўтариш, баданни иситиш. Қайноқ ичимлик (чой ва шу кабилар) бериш. Боғланган жгутни шифокорсиз ечмаслик ва бўшатмаслик
  2. Кийим-бошни ечиш ёки бўшатиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш. Нашатир спирти ҳидлатиш. Юзга совуқ сув сепиш. Пешонага ва гарданга илиқ малҳамлар қўйиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Мутлоқ тинч қўйиш. Бошни тушириш, оёқларни кўтариш, баданни иситиш. Қайноқ ичимлик (чой ва шу кабилар) бериш. Боғланган жгутни шифокорсиз ечмаслик ва бўшатмаслик

Бу ҳолат травматик шок ҳисобланади. Жабрланганга мутлақо тинчлик таъминланади: боши пастга туширилади, оёқлари кўтарилади, бадани иситилади ва имкон бўлса қайноқ ичимлик (чой ва ҳ.к.) берилади. Қон кетишини тўхтатиш учун боғланган жгутни шифокордан бошқа ҳеч ким ечмаслиги ёки бўшатмаслиги керак — бу ички қон кетиши ёки ҳолатнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

5-савол. Транспорт воситалари чорраҳадан қандай тартибда ўтадилар?

Транспорт воситалари чорраҳадан қандай тартибда ўтадилар?
  1. Қизил; яшил; кўк сариқ билан бир вақтда
  2. Қизил; кўк сариқ билан бир вақтда; яшил
  3. Сариқ яшил билан бир вақтда; қизил; кўк
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Қизил; кўк сариқ билан бир вақтда; яшил

ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →

6-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?

Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
  1. Тез ёрдам автомобилининг ҳайдовчиси
  2. Енгил автомобилининг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Енгил автомобилининг ҳайдовчиси

ЙҲҚ 6-боби 26-бандига мувофиқ, ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →

7-савол. Ушбу белги қайси турдаги транспорт воситаларини тўхтамасдан ўтишларини тақиқлайди?

Ушбу белги қайси турдаги транспорт воситаларини тўхтамасдан ўтишларини тақиқлайди?
  1. Юк автомобилларини
  2. Барча турдаги транспорт воситаларини
  3. Енгил автомобилларни
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Барча турдаги транспорт воситаларини

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.17.1 белгига асосан, «Божхона». Божхона (назорат пункти) олдида тўхтамасдан ўтиб кетиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

8-савол. Автомобилнинг ён томонга сирпаниб кетиши нима сабабдан рўй бериши мумкин?

  1. Бирданига кескин тезлик олиш ва кескин тормозлаш сабабли
  2. Фақат бирданига кескин бурилиш сабабли
  3. Барча санаб ўтилган ҳолларда
  4. Фақат бирданига кескин тормозлаш сабабли
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Барча санаб ўтилган ҳолларда

Автомобилнинг ён томонга сирпаниб кетишига қуйдаги омиллар сабабли рўй беради: автомобил рулини бирданига кескин буриш, кескин тормозлаш ҳамда автомобил тезлигини кескин ошириш.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

9-савол. Йўл бурилишларида автомобилнинг марказдан қочирма кучи қандай ҳолларда ошади?

  1. Ҳаракат тезлиги ортиши билан
  2. Бурилиш радиуси кўпайиши билан
  3. Ҳаракат тезлиги пасайиши билан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳаракат тезлиги ортиши билан

Инерсия (марказдан қочирма) кучи автомобилнинг бурилиш бўйлаб ҳаракатидавужудга келади. Бу ҳолда у бурилиш марказидан қарама-қарши йўналиш томон йўналтирилган ва ҳаракат тезлиги катталашиши ҳамда бурилиш радиуси камайиши билан кўпаяди.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

10-савол. Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинганда, юк автомобилининг юкхонасида одамларни ташишга рухсат бериладими?

  1. Фақат шатакка олинган автомобиль юкхонасида рухсат берилади
  2. Шатакка олган ва шатакка олинган автомобилларнинг юкхонасида рухсат берилади
  3. Фақат шатакка олган автомобиль юкхонасида рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат шатакка олган автомобиль юкхонасида рухсат берилади

Йўл ҳаракати қоидаларининг 143 бандига асосан, қаттиқ ёки эгилувчан улагич билан шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 34-дарс «Шатакка олиш» →

11-савол. Ушбу ҳолатда сиз қандай йўл тутишингиз керак?

Ушбу ҳолатда сиз қандай йўл тутишингиз керак?
  1. Овозли ишора бериб, тезликни оширинг
  2. Зарур бўлганда дарҳол тўхташ имкониятини берадиган даражада тезликни камайтиринг
  3. Чапга бурилиб, тўсиқни айланиб ўтинг
  4. Тўхтовсиз ҳаракатни давом эттиринг
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Зарур бўлганда дарҳол тўхташ имкониятини берадиган даражада тезликни камайтиринг

ЙҲҚнинг 6-боб. 27-бандига асосан: 27. Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчасини ёқиб тўхтаб турган транспорт воситасига яқинлашаётган ҳайдовчилар зарур бўлган ҳолларда ҳаракатланиш тезлигини дарҳол тўхташ имкониятини берадиган даражада камайтиришлари шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

12-савол. Ушбу кўрсатилган йўл нечта қатнов қисмига эга?

Ушбу кўрсатилган йўл нечта қатнов қисмига эга?
  1. Битта
  2. Иккита
  3. Саккизта
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Иккита

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6-бандига асосан, ажратувчи минтақа — йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан кўтарилган ёки майсазор, ариқ, махсус тўсиқлар билан ажратилган баланд қисми.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

13-савол. Қайси автомобиль ҳайдовчиси йўл бериши керак?

Қайси автомобиль ҳайдовчиси йўл бериши керак?
  1. Сариқ автомобиль ҳайдовчиси
  2. Яшил автомобиль ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Сариқ автомобиль ҳайдовчиси

ЙҲҚнинг 16-боб. 105-банд 1-хатбоши ва 106-бандига асосан: 105. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
106. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

14-савол. Автомагистралларда юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланишга рухсат этиладими?

  1. Рухсат этилади.
  2. Тақиқланади.
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади.

ЙҲҚ 19-бўлими 121-банди 2-хатбошига асосан, автомагистралларда юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 27-дарс «Темир йўл кесишмалари» →

15-савол. Тартибга солувчининг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?

Тартибга солувчининг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Яшил ва оқ автомобилларга
  2. Қизил автомобиль ва ЙПХ автомобилига
  3. Фақат ЙПХ автомобилига
  4. Ҳеч бирига рухсат этилмайди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Ҳеч бирига рухсат этилмайди

ЙҲҚнинг 7-боб. 38-банди ва 6-боб. 25-банди 1-хатбошига асосан:
Тартибга солувчининг ишоралари қуйидаги маънони билдиради:
Қўлини юқорига кўтарганда:
ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолатларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади.
Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг 7-боби (тартибга солувчининг ишораларидан ташқари), 9 — 16, 19-20 ва 22 боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

16-савол. Ушбу белгилардан қайси бири “Сунъий йўл нотекислиги” деб аталади?

Ушбу белгилардан қайси бири “Сунъий йўл нотекислиги” деб аталади?
  1. Иккинчи белги
  2. Ҳар иккала белги
  3. Биринчи белги
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Биринчи белги

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 1.31 бандига асосан: 1.31. “Сунъий йўл нотекислиги”. Йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантиради. Транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини мажбурий тарзда камайтириш учун қўлланилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

17-савол. Ушбу кўрсатилган жойда тўхташга рухсат этиладими?

Ушбу кўрсатилган жойда тўхташга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади

ЙҲҚнинг 13-боб. 91-банд 5-хатбошига асосан: 91. Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам тасмага эга бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг устида.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

18-савол. Қайси йўналишларга ҳаракатланишга рухсат этилади?

Қайси йўналишларга ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. Барча йўналишларга ўнгга бурилиш ва қайрилишдан ташқари
  2. Барча йўналишларга
  3. Фақат тўғрига
  4. Тўғрига, чапга ва қайрилишга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат тўғрига

ЙҲҚнинг 56-бандига асосан, ҳайдовчи чорраҳага киришда ўнгга, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишдан олдин шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатини олдиндан эгаллаши шарт. Расмда автомобиль фақат тўғрига мўлжалланган лентада турибди, шу сабабли ундан чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш мумкин эмас. Бундан ташқари, 3.18.1 «Ўнгга бурилиш тақиқланган» белгиси ўнгга бурилишни ҳам тақиқлайди. Шунинг учун ушбу ҳолатда фақат тўғрига ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

19-савол. Мазкур жойда йўловчиларни тушириш ёки чиқариш учун тўхташга рухсат этиладими?

Мазкур жойда йўловчиларни тушириш ёки чиқариш учун тўхташга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Фақат такси ҳайдовчиларига рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚнинг 13-боб. 91-банд 4-хатбошига асосан: 91. Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: туннелларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

20-савол. Қизил автомобил чорраҳадан нечанчи бўлиб кесиб ўтади?

Қизил автомобил чорраҳадан нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
  1. Биринчи
  2. Иккинчи
  3. Учинчи
  4. Охирги
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Иккинчи

ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд, 105-банд 1-хатбоши ва 106-бандига асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.
Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
105. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
106. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидаларига амал қилишлари керак.
Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

59-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 60-билет →

Қўнғироқ қилиш