Светофор ишоралари · 19-билет, 7-савол
Қайси автомобил ҳайдовчисига бурилишга рухсат этилган?
Жавоб вариантлари
- Ҳар иккисига тақиқланган✓ Тўғри жавоб
- Оқ автомобил ҳайдовчисига
- Қизил автомобил ҳайдовчисига
- Ҳар иккисига рухсат этилган
Изоҳ
ЙҲҚ 1 илова: 4.1.1. “Ҳаракатланиш тўғрига”. Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракатланиш йўналишига тегишли кўрсаткичларнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин). 4.1.1 — 4.1.6 белгиларининг таъсири йўналишли транспорт воситаларига жорий қилинмайди. 4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Светофор ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Светофорнинг асосий яшил ишорасига йўналтиргич (йўналтиргичлар)нинг шакли туширилган бўлса, ҳайдовчиларга нима ҳақида ахборот беради?
- Қайси йўналишларда ҳаракат қилиш мумкин?
- Ушбу йўл белгиси чорраҳаларда ўнгга бурилаётган рельссиз транспорт воситаларига светофорнинг қайси ишорасида ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Кўк ва Қора автомобиллар ҳайдовчиларига ўнгга бурилишни амалга оширишга рухсат этилганми?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

