15-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
15-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 15-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Чап қўлни ёнга чўзиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш ишораси нимани билдиради?
- Чапга бурилишни ёки қайрилиб олишни
- Ўнгга бурилиш ёки қайрилиб олишни
- Тўхташни
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Чапга бурилишни ёки қайрилиб олишни
Йўл ҳаракати қоидаларининг 45 бандига асосан, ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта тизилишдан, бурилиш (қайрилиб олиш)дан ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт.
Чапга бурилиш (қайрилиб олиш)ни билдирувчи ишорага чап қўлни ёнга узатиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
2-савол. Автомобил қайси йўналишда қайрилиб олишига рухсат берилади?
- Ҳар икки йўналишда
- А йўналишга
- B йўналишга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. А йўналишга
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.8.1 банди ва 5. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг 11-хатбошига асосан: 5.8.1. «Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши». Тасмалар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишлари. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
3-савол. Куннинг қоронғу вақтида ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчи тезликни танлашда қандай энг асосий ҳал қилувчи омилни эътиборга олиши керак?
- Транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган тезлик чегарасини
- Йўл ҳаракати қоидалари ўрнатган тезлик чегараларини
- Кўриш шароитини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўриш шароитини
Кечаси ҳаракатланганда тезликни танлаш жуда муҳим ҳолат ҳисобланади. Бундай ҳолда, асосий шартни ҳисобга олиш керак – ҳайдовчига етарли даражада йўлнинг кўриниш масофаси тўхташ йўли масофасидан ортиқ бўлиши шарт.
4-савол. Мазкур йўл белгиси:
- Вақтинчалик белги ҳисобланади
- Мавсумий белги ҳисобланади
- Доимий белги ҳисобланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Вақтинчалик белги ҳисобланади
Йўл ҳаракати қоидалари 1 – иловаси, изоҳ қисмига асосан, 1,8 1.15, 1.16, 1.31, 1.17, 1.18.1 — 1.18.3, 1.21, 1.30, 2.6, 2.7, 3.1, 3.2, 3.11 — 3.16, 3.18.1 — 3.18.25 йўл белгилари вақтинча йўл белгилари сифатида белгиланиши мумкин. Вақтинча йўл белгилари сариқ рангда бўлади.
5-савол. Қайси белги тўхтамасдан ўтишни тақиқлайди?
- 3
- 2
- 4
- 5
- 1
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 4
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлим 3.17.1 “Божхона” белгиси давлат тили ва инглиз тилида ёзилиб божхона (назорат пункти) олдида тўхтамасдан ўтиб кетиш тақиқланади.
6-савол. Енгил автомобилнинг олдинги ўриндиғида болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган бўлса, уларни ташиш қайси ёшдан рухсат этилади?
- 8 ёш
- 10 ёш
- 12 ёш
- 5 ёш
- 6 ёш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 12 ёш
ЙҲҚ 26-боби 159-бандининг бешинчи хатбошисига асосан, одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида.
7-савол. Чорраҳадан қайси йўналишда ҳаракатланишингизга рухсат берилган?
- Фақат ўнгга
- Тўғрига ва ўнгга
- Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат тўғрига
ЙҲҚ 1 илова: 4.1.1. “Ҳаракатланиш тўғрига”. Фақат белгиларда кўрсатилган кўрсаткичлар йўналишларида ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат берувчи белгилар қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракатланиш йўналишига тегишли кўрсаткичларнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин).
8-савол. Енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасида юкнинг баландлиги (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) неча метрдан ошмаслиги керак?
- 0,5 метр
- 1,0 метр
- 1,2 метр
- 1,5 метр
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 1,0 метр
ЙҲҚ 27 – боби 162 – банди, саккизинчи хатбошига асосан: Қуйидаги шартларга амал қилинганда юк ташишга йўл қўйилади: енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасидаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаса.
9-савол. Транспорт воситаларининг тезлиги техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра 40 км/с дан кам бўлганда автомагистрал бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Иккинчи бўлакдан нарига ўтмаганда рухсат этилади
- Агар «Энг кам тезлик» белгиси ўрнатилмаган бўлса рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 18-бобининг 121-бандига мувофиқ, автомагистралларда пиёдалар, уй ҳайвонлари, от-аравалар, велосипедлар, мопедлар, тракторлар ва ўзи юрар машиналар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
10-савол. Чапга бурилаётган сариқ автомобил ҳайдовчиси қайси бўлакларни эгаллаши керак?
- Чап бўлакни
- Ўнг бўлакни
- Исталган бўлакни
- Ўрта бўлакни
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Исталган бўлакни
ЙҲҚ 9-боби 57-банди: Бурилишни шундай амалга ошириш керакки, бунда қатнов қисмларининг кесишмасидан чиқаётган транспорт воситаси қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат томонига ўтиб кетмаслиги керак. Ўнгга бурилаётган транспорт воситаси иложи борича қатнов қисмининг ўнг томонига яқинроқда ҳаракатланиши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
11-савол. Қайси ҳолда автомобилнинг ағдарилиб кетишига қарши турғунлиги ортади?
- Оғирлик маркази ўнгга силжиганда
- Оғирлик маркази баландда жойлашганда
- Оғирлик маркази пастда жойлашганда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Оғирлик маркази пастда жойлашганда
Бурилишларда йўловчиси ва юки бўлмаган автомобиллар кўпроқ мувозанат сақлаб қолади, чунки бундай автомобилда оғирлик маркази энг пастда жойлашган бўлиб, энг кам ағдарилиш жиҳатига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
12-савол. Қайси белги «Автомобиллар учун мўлжалланган йўл» деб номланади?
- 5
- 3
- 4
- 1
- 2
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 2
ЙҲҚ 1-илова: 5.3. “Автомобиллар учун мўлжалланган йўл”. Фақат автомобиллар, автобус ҳамда мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
13-савол. Қайси белги велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун тасмани билдиради?
- A
- B
- C
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. B
Кўк рангли тўртбурчак шаклидаги “Велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун тасма” ахборот-кўрсатувчи йўл белгиси (B расмда кўрсатилган) ана шундай махсус тасма мавжудлигини билдиради. A расмдаги доира шаклидаги кўк белги “Велосипедлар йўли” бўйлаб мажбурий ҳаракатланишни билдирувчи буюрувчи белги, C расмдаги қизил учбурчак эса “Велосипедчилар кесиб ўтиши мумкин” огоҳлантирувчи белгисидир.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
14-савол. Қайси белги йўлнинг тор қисмларида рўпарадан келаётган транспорт воситасига йўл бериш лозимлигини билдиради?
- Б
- Б ва В
- А
- Г
- А ва Г
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. А
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.6 белгига асосан, «Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги». Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.
15-савол. Қандай ҳолларда қувиб ўтиш тақиқланади?
- Ҳамма санаб ўтилган ҳолларда
- Тартибга солинган чорраҳаларда
- Тартибга солинмаган чорраҳалардаги асосий бўлиб ҳисобланмайдиган йўлларда
- Тенг аҳамиятга эга бўлган чорраҳаларда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳамма санаб ўтилган ҳолларда
ЙҲҚ 12-боби 86-бандига асосан, қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади - тартибга солинган чорраҳаларда, тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда, кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда ва уларнинг остида, пиёдалар ўтиш жойларида, темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда, қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини, тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида, 3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсир оралиғида.
16-савол. Ушбу белгилардан қайси бири-бир ёки бир неча бўлакларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланишини билдиради?
- Б
- В
- А
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. В
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.35 белгига асосан, «Реверсив ҳаракатланиш». Бир ёки бир неча тасмаларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланишини билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
17-савол. Сиз реверсив ҳаракатли йўлга бурилдингиз. Бурилишдан кейин сиз қайси бўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқига эгасиз?
- Аҳоли пунктларидан ташқарида қатнов қисмининг иложи борича ўнг четига яқинроқда
- Четки ўнг бўлак бўйлаб. Фақат реверсив светофор ёки бошқа бўлаклар бўйича ҳам ҳаракатланишга рухсат этадиган "бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши" белгисидан ўтгандан сўнг қайта тизилишга рухсат этилади
- Аҳоли пунктларида исталган бўлак бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Четки ўнг бўлак бўйлаб. Фақат реверсив светофор ёки бошқа бўлаклар бўйича ҳам ҳаракатланишга рухсат этадиган "бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши" белгисидан ўтгандан сўнг қайта тизилишга рухсат этилади
ЙҲҚ 10-боби 71-бандига асосан: реверсив ҳаракатланишли йўлга бурилишда ҳайдовчи транспорт воситасини шундай бошқариши керакки, қатнов қисмлари кесишмасидан чиқишда четки ўнг қаторни эгаллаши керак. Шу йўналишдаги бошқа тасмалардан ҳам ҳаракатланиш рухсат этилганига (реверсив светофор ёки «Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши» белгиси) ишонч ҳосил қилингандан кейингина қайта тизилишга рухсат этилади.
18-савол. Кўрсатилган вазиятда енгил автомобиль ҳайдовчисига қувиб ўтишга рухсат этиладими?
- Тақиқланган
- Рухсат этилган
- Рухсат этилган, агар мотоциклчининг тезлиги 40 км/соатдан кам бўлса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланган
ЙҲҚ 10-бобининг 66-бандига мувофиқ, ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.
19-савол. Ҳайдовчи, бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштириши мумкин бўлган узоқни ёритувчи чироқни яқинни ёритувчига қачон алмаштириши керак?
- Рўпарадаги транспорт воситасига 100 м қолганда
- Рўпарадаги транспорт воситасига 300 м қолганда
- Рўпарадаги транспорт воситасига 250 м қолганда
- Рўпарадаги транспорт воситасига 150 м қолганда, шунингдек кўпроқ масофада ҳам, агар рўпарадаги транспорт воситасининг ҳайдовчиси фаралар чироғини ўчириб ёқиб шуни зарур деб кўрсатса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Рўпарадаги транспорт воситасига 150 м қолганда, шунингдек кўпроқ масофада ҳам, агар рўпарадаги транспорт воситасининг ҳайдовчиси фаралар чироғини ўчириб ёқиб шуни зарур деб кўрсатса
ЙҲҚ 23-боби 135-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига асосан, қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи чироқлар ўрнига яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақт-вақти билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада; қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда.
20-савол. Оқ-қизил (1.14.4 зебра) йўл чизиғи қандай жойларда пиёдалар ўтиш жойини белгилаш учун чизилади?
- Пиёдалар гавжум бўлган жойларда
- Барча жавоблар тўғри
- Савдо, маданий-маиший хизмат кўрсатиш бинолари олдида
- Мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида
ЙҲҚ 2 – иловаси 1 – бўлимига асосан: 1.14.4 – оқ-қизил рангли йўл чизиғи мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди;
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
15-билетни онлайн ечиш