24-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
24-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 24-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Чорраҳада айланма ҳаракатланиш ташқил қилинган. Сиз яқинлашиб келаётган чорраҳанинг қатнов қисми иккита ҳаракат бўлагига эга. Чорраҳага киришда бурилиш учун сиз қайси бўлакни эгаллашингиз лозим?
- Ўнг бўлакни
- Ўнг ёки чап бўлакни
- Чап бўлакни
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ўнг ёки чап бўлакни
ЙҲҚ 9 – боби 56 – банди: Ҳайдовчи, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишидан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Яъни айланма ҳаракатли чорраҳадан киришда энг четки ҳолатни эгаллаш шарт эмас ва бу ҳолатда ўнг ёки чап йўлакдан ҳаракатланиш мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
2-савол. Веноз қон кетиш аломатларини кўрсатинг:
- Қон томирларидан пушти рангли қон кучли пулсация билан отилиб чиқади
- Майда қон томирларидан ички аъзоларга қон сизиб чиқади
- Қон томирларидан тўқ қизил рангдаги қон сизиб оқиб чиқади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қон томирларидан тўқ қизил рангдаги қон сизиб оқиб чиқади
Йўл - транспорт ҳодисаларида биринчи ёрдам фанига асосан, веноз қон кетиш аломатлари, қон томирларидан тўқ қизил рангдаги қон сизиб оқиб чиқиши ҳисобланади.
3-савол. Қорин бўшлиғи жароҳатланган одамга овқат, сув, дори-дармон бериши мумкинми?
- Ҳа
- Йўқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўқ
Қорин бўшлиғи жароҳатланганда (ёпиқ ёки очиқ) жабрланувчига овқат, сув ва дори-дармон бериш мумкин эмас. Бу ҳолатда ички қон кетиш, ичак шикастланиши ёки жарроҳлик амалиёти эҳтимоли бўлиши мумкин; оғиз орқали бирор нарса бериш ҳолатни оғирлаштиради. Зарур ҳолларда фақат тиббий ёрдам кўрсатилади, жабрланувчи махсус ҳолатда ташилади.
4-савол. Ҳайдовчи ўз жойидан кетиши ёки транспорт воситасини қолдириши мумкин, агар:
- У транспорт воситасининг ўз-ўзидан ҳаракатланиши ёки ундан ҳайдовчи йўқ вақтда фойдаланишга йўл қўймайдиган зарурий чораларни кўрган бўлса
- У юргизгични ўчирган ва автомобилнинг тўхтаб туриш тормоз тизимини улаган бўлса
- У юргизгични ўчирган ва орқага силжиб кетишга қарши хавфсизлик буферини ўрнатган бўлса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. У транспорт воситасининг ўз-ўзидан ҳаракатланиши ёки ундан ҳайдовчи йўқ вақтда фойдаланишга йўл қўймайдиган зарурий чораларни кўрган бўлса
ЙҲҚ 13 – боби 95 – бандига асосан: Транспорт воситасининг ўз – ўзидан ҳаракатланиб кетишини ёки ўзи йўқлигида ундан фойдаланишни истисно қиладиган зарур эҳтиёт чораларини кўргандан кейингина ҳайдовчи ўз жойини ташлаб кетиши ёки транспорт воситасини қолдириши мумкин.
5-савол. Бир йўналишда ҳаракатланаётган (бурилишга киришмаган) релссиз транспорт воситасидан ўзиб кетишга рухсат берилади:
- Фақат чап томондан
- Фақат ўнг томондан
- Ҳар икки томондан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳар икки томондан
ЙҲҚнинг 12-боб. 83-бандга асосан: 83. Бир йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларини ҳар икки томонидан ўзиб кетишга рухсат берилади. Бироқ чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини ўзиб кетиш ўнг томондан амалга оширилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
6-савол. Ҳайдовчи поездни ўтказиб юбориши учун тўғри тўхтаганми?
- Ҳа
- Йўқ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўқ
ЙҲҚ 18-боби 119-банди: Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида тўхташи керак. Агар улар бўлмаса, шлагбаумга камида 5 метр, Шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.
7-савол. Автомобилнинг антиблокировка тизими (АБС) бурилишда сирпаниш ва ёнга силжишни олдини оладими?
- Автомобилнинг сирпаниш ва ёнга томонга сирпанишини олдини олмайди
- Автомобилни фақат сирпаниш эҳтимолининг олдини олади
- Автомобилни фақат ёнга силжиш эҳтимолининг олдини олади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Автомобилнинг сирпаниш ва ёнга томонга сирпанишини олдини олмайди
Бурилиш пайтида, транспорт воситасига марказдан қочма куч таъсир қилади, тезликни ошиши билан бу куч ҳам ошиб, транспорт воситасини йўл эгрилигининг ташқи томонига йўналтиришга мойилдир. Бурилишдан ўтаётганда транспорт воситасининг сирпаниши ёки сурилиб кетиши юқори тезликдан, тормозлашдан ёки ғилдиракларнинг ишқаланиш коэффисиэнтининг камлигидан келиб чиқади. Ғилдиракларнинг сирпаниб тормозлашга қарши тизими тормозланганда ғилдиракларни бирданига тўхтаб, қотиб қолишини олдини олиш учун хизмат қилади, у сирпаниш ёки сурилиб кетиш эҳтимолини камайтириши мумкин, аммо уларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини истисно қилмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
8-савол. Сариқ автобуснинг ҳайдовчисига чорраҳага чиқишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
- Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича юрса рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 14-боби 97-бандига асосан, ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириши, агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
9-савол. Чорраҳани охирги кесиб ўтади:
- Қизил автомобил
- Кўк автомобил
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Яшил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
10-савол. Баландликда йўл четида тўсиқ мавжуд бўлганда тўхтаган автомобилни жойидан ғилдираб кетишини олдини олиш учун олдинги ғилдиракларни буриб қўйиш усули қайси жавобда тўғри кўрсатилган:
- B ва C
- B ва D
- А ва D
- А ва C
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. А ва C
Ғилдиракларни шундай буриб қўйиш керакки, бунда автомобиллар тасодифан юриб кетганда қатнов қисмига чиқиб кетмасдан тротуар бордюрига қадалиб қолсин. Белгига кўра пастдан юқорига қараб йўлнинг кўтарилиши кўрсатилган. А автомобилининг олдинги ғилдираклари бордюрга қадалади. С автомобили ҳам олдинги ғилдираклари билан бордюрга қадалиб, юриб кета олмайди. Б автомобили тўғридан-тўғри қатнов қисмига чиқиб кетади. Орқа ғилдираклари бордюрга қадалгунгача Д автомобили ҳам йўлга чиқиб кетади, натижада автомобил йўлга кўндаланг бўлиб қолиб, ҳаракатланиш бўлагининг бир қисмини ёпиб қўяди. Олд ғилдиракларни А ва С автомобилларининг ҳайдовчилари тўғри буриб қўйганлар.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
11-савол. Оқ чизиқ билан белгиланган оролчага киришга рухсат этиладими?
- Орқа билан ҳаракат қилганда рухсат этилади
- Фақат тўхташ учун рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.16.2 чизиғи транспорт оқимлари ажраладиган ёки қўшиладиган хавфсизлик оролчасини билдиради. ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.1 чизиғи чегаранинг кириш тақиқланган ўтиш қисмини билдиради.
12-савол. Транспорт воситаларига сидирға оқ чизиқ билан ажратилган ва «Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак» йўл белгиси билан белгиланган йўлнинг ўнг бўлагида тўхтаб туришга рухсат этиладими?
- Агар тўхтаб туришни тақиқловчи белги бўлмаса, рухсат этилади
- Фақат шу ҳудуддаги корхонага хизмат қиладиган ёки яқин ўртадаги уйларда яшайдиган фуқароларга қарашли автомобилларга рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади
ЙҲҚ 22-боби 132-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 - 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.
13-савол. Қайси автомобил ҳайдовчиси қоидани бузиб ҳовлига бурилди?
- Ҳеч қайси бузмади
- Иккиси ҳам бузди
- Фақат сариқ автомобил ҳайдовчиси
- Фақат оқ автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат сариқ автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚ 1 илова: 4.1.1. “Ҳаракатланиш тўғрига”. Йўлнинг қисми бошланишида ўрнатилган 4.1.1 белгисининг таъсири яқин чорраҳагача жорий қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовлиларга ва йўлга ёндош бошқа ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.
14-савол. Турар жой даҳаларида пиёдалар йўлнинг қайси қисмида ҳаракатланишлари керак?
- Қатнов қисми четида бир қатор бўлиб
- Фақат тротуар бўйича
- Тротуардан ёки қатнов қисмидан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тротуардан ёки қатнов қисмидан
ЙҲҚ 20-боби 123-банди: Турар жой даҳалари (кириш ва чиқиш 5.38 ва 5.39 йўл белгилари билан белгиланган ҳудудлар) да пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишга рухсат этилади. Бунда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар, бироқ улар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига асоссиз халақит бермасликлари керак.
15-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Велосипед ҳайдовчиси
- Автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Автомобил ҳайдовчиси
ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
16-савол. Белгилардан қайси бири қатнов қисми кесишмаси ҳудудини билдиради?
- «A»
- «Б»
- «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. «A»
ЙҲҚ 1-илова: 1.33. “Қатнов қисми кесишмаси ҳудуди”. 1.30 ётиқ чизиғи билан белгиланган чорраҳага яқинлашаётганлигини англатиб, олдинда тирбандлик юзага келганлиги туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириш тақиқланади. Агар тўхташ чизиғи ёки 5.33 йўл белгисидан ўтиб бўлган ҳайдовчига эса қатнов қисмлари кесишмасига кириш тақиқланишини билдиради.
17-савол. Йўловчиларга тақиқланади?
- Ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш
- Барча кўрсатилган жавоблар тўғри
- Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш
- Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш ва унга халақит бериш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Барча кўрсатилган жавоблар тўғри
ЙҲҚнинг 5-боб. 24-бандга асосан: 24. Йўловчиларга:
- транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш (унга халақит бериш);
- ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;
- транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;
- транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланади.
Бу талабларнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.
18-савол. Мазкур ҳолатда автобус тўғрига ҳаракатланса чорраҳага киришига рухсат этиладими?
- Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланаётган бўлса рухсат этилади
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
Агар чорраҳадан кейин мажбурий тўхташга мажбур қиладиган тирбандлик юзага келган бўлса ва бу бошқа йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит берса, ҳайдовчига чорраҳага чиқиш тақиқланади (ЙҲҚ 103-банди).
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
19-савол. Автомобиль ҳаракатининг барча рухсат этилган йўналишлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
- Барча йўналишларга
- Фақат ўнгга
- Фақат чапга
- Чапга ва ўнгга
- Фақат тўғрига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча йўналишларга
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.9 "Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган" белгисига мувофиқ, фақат велосипедларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
20-савол. Куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Мотоцикл ва мопедларда
- Хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда
- Йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча санаб ўтилган ҳолларда
Йўл ҳаракати қоидаларининг 138 бандига асосан, сутканинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилиши керак: транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда; йўловчиларни ташиётган автобуслар ва йўналишли транспорт воситаларида; болалар гуруҳини ташкилий ташишда; хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида); кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) шароитида; мотоцикл ва мопедларда.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
24-билетни онлайн ечиш