«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести
ЙҲҚ тестидаги «Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусига оид 27 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.
Мавзуни машқ қилиш
27 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади
Бу мавзу саволлари тестнинг 23 та билетида учрайди, улардан 4 тасида расм бор.
Мавзу саволлари
- Қайси ҳолда қоидалар огоҳлантириш ишорасини беришни талаб қилмайди?«Хавфли бурилиш» белгиси билан белгиланган йўлнинг эгри бурилиш жойи олдидан.
- Кундузги вақтда яқинни ёритувчи фара чироғини ёқиш огоҳлантириш ишораси бўладими?Бўлади
- Қайси ишоралар огоҳлантирувчи ҳисобланади?Санаб ўтилган барча ишоралар
- Огоҳлантириш ишорасини бериш ҳайдовчига биринчи ҳаракатланиш хуқуқини берадими?Бермайди
- Ҳайдовчи аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлда қувиб ўтилаётган ҳайдовчининг эътиборини жалб этиш учун фаралар чироқларини ўчириб ёқиш ва товуш ишораси беришни қўллаб тўғри қилдими?Тўғри
- Қувиб ўтишда фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан огоҳлантирувчи ишора сифатида фойдаланиш мумкинми?Мумкин, агар бу бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштирмаса, шу жумладан, орқани кўриш кўзгуси орқали ҳам
- Ҳайдовчи манёврни бажаришда бурилиш кўрсаткичлари билан ёруғлик ишорасини ҳар доим бериши керакми?Керак эмас, агар ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларини чалғитиши мумкин бўлса
- Кўк автомобил чорраҳани кесиб ўтади:Учинчи бўлиб
- Қўл билан бериладиган огоҳлантирувчи ишора қоидаларга мувофиқ қачон тугалланиши мумкин?Манёврни бевосита бажаришдан олдин
- Манёвр вақтида ҳайдовчи ҳар доим огоҳлантирувчи ишораси бериши керакми?Фақат у ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини чалғитмаган ҳолларда
- Ҳайдовчи тўхташ олдидан огоҳлантирувчи ишора беришга қачон мажбур?Барча ҳолларда
- Қайта тизилиш олдидан огоҳлантирувчи ишора қачон берилиши керак?Манёврни бажаришни бошламасидан олдинроқ
- Аҳоли пунктларида «Фалокат» тўхташ белгиси ёки милтилловчи қизил чироқ механик транспорт воситасидан камида қандай масофада қўйилиши керак?15 м
- «Фалокат» ёруғлик ишоралари ёқилиши керак:Санаб ўтилган барча ҳолларда
- Қайси расмда ҳайдовчи чапга бурилиш ҳақида огоҳлантириш ишорасини бермоқда?1
- Қандай ҳолларда аҳоли пунктларида товуш мосламаларидан фойдаланишга рухсат этилади?Йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун
- Кўрсатилган белгилардан қайси бири йўлнинг кўриниш масофаси чекланган жойларда мажбуран тўхтаган транспорт воситаларини белгилаш учун қўлланилади?«А»
- Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларида қувиб ўтилаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини жалб қилиш учун мумкин:Фақат яқинни ёритувчи чироқни узоқни ёритувчи чироққа қисқа муддат орасида ўтказиш билан ишора бериш
- Қайси ҳолатда сиз мажбурий тўхташни амалга оширасиз?Техник носозлик туфайли йўлнинг ҳаракат қисмида.
- Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз?Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни бирга қўллаш билан
- Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз?Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни биргаликда қўллаш билан
- Бурилиш кўрсаткичи билан берилаётган огоҳлантирувчи ишора қачон тўхтатилиши керак?Маневр бажаргандан сўнг дарҳол
- Чап қўлни ёнга чўзиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш ишораси нимани билдиради?Чапга бурилишни ёки қайрилиб олишни
- Мотоцикл ҳайдовчиси қўлини юқорига кўтариб нима ҳақида ахборот бераяпти?Тўхташ ҳақида
- Қайси ҳолатларда аҳоли пунктларида товушли ишоралардан фойдаланиш мумкин?Фақат зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун
- Аҳоли пунктларидан ташқарида қувиб ўтишда қандай огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш мумкин?1 ва 2
- Аҳоли пунктларида қувиб ўтишда қандай огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш мумкин?Фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан
Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари
Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:
«Светофор ва ишоралар» бўлимидаги бошқа мавзулар
Кўп бериладиган саволлар
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусида нечта савол бор?
ЙҲҚ тестида «Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусига 27 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?
«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.