Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 28-билет, 7-савол
Ҳайдовчи манёврни бажаришда бурилиш кўрсаткичлари билан ёруғлик ишорасини ҳар доим бериши керакми?
Жавоб вариантлари
- Ҳар доим бериши керак
- Керак эмас, агар ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларини чалғитиши мумкин бўлса✓ Тўғри жавоб
- Керак, зарурий эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда
Изоҳ
ЙҲҚ 8- боби 46 – бандининг иккинчиси хатбошисига асосан: Бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак (қўл билан берилаётган ишорани манёврни бевосита бажаришдан олдин тугаллаш мумкин). Бериладиган ишоралар йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини чалғитмаслиги керак. Огоҳлантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.