Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 15-билет, 1-савол
Чап қўлни ёнга чўзиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш ишораси нимани билдиради?
Жавоб вариантлари
- Чапга бурилишни ёки қайрилиб олишни✓ Тўғри жавоб
- Ўнгга бурилиш ёки қайрилиб олишни
- Тўхташни
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 45 бандига асосан, ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта тизилишдан, бурилиш (қайрилиб олиш)дан ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт.
Чапга бурилиш (қайрилиб олиш)ни билдирувчи ишорага чап қўлни ёнга узатиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Мотоцикл ҳайдовчиси қўлини юқорига кўтариб нима ҳақида ахборот бераяпти?
- Қайси ҳолатларда аҳоли пунктларида товушли ишоралардан фойдаланиш мумкин?
- Аҳоли пунктларидан ташқарида қувиб ўтишда қандай огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш мумкин?
- Аҳоли пунктларида қувиб ўтишда қандай огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш мумкин?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.