Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 30-билет, 16-савол
Кўрсатилган белгилардан қайси бири йўлнинг кўриниш масофаси чекланган жойларда мажбуран тўхтаган транспорт воситаларини белгилаш учун қўлланилади?
Жавоб вариантлари
- «В»
- «А»✓ Тўғри жавоб
- «Б»
Изоҳ
ЙҲҚ 8-боби 51-банди: Транспорт воситаси тўсатдан тўхтаб қолганда, зудлик билан авария ёруғлик ишорасини ёқиш, агар у ишламаса, авария сабабли тўхташ белгисини дарҳол ўрнатиш керак. Авария сабабли тўхташ белгиси қуйидаги ҳолларда қўлланилади: йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда; тўхташ тақиқланган жойларда ва кўриниши чекланган жойларда мажбурий тўхтаганда; Ушбу белги бошқа ҳайдовчиларни хавфли вазият ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш имконини берадиган масофада ўрнатилиши керак. Бу масофа аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метр, аҳоли пунктларидан ташқаридаги жойларда эса 30 метрдан кам бўлмаслиги керак.
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларида қувиб ўтилаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини жалб қилиш учун мумкин:
- Қайси ҳолатда сиз мажбурий тўхташни амалга оширасиз?
- Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз? (46-билет, 1-савол)
- Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз? (48-билет, 6-савол)
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.